Жорий йилнинг 19.07.2023 санасида Кармана тумани, "Бешкент" мфйда йиғилиш ташкил этилди. Бунда ЎМИ вилоят вакили бош имом хатиб хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси У.Холова, туман тарғибот гуруҳи раҳбари Т.Халилова, туман бош отинойиси Ф. Мирзаева, Кармана нуроний жамғармаси ходими М.Эгамова, махалла отинойилари, хотин-қизлар фаоли, " Оқила аёллар" ҳаракати азолари иштирок этишди. Йиғилишда хотин-қизларимизга хос бўлган кийиниш маданияти, қизларимиз тарбияси, боқимандалик кайфиятига чек қўйиш,, шукроналик тўйғусини уйғотиш, тўй ва марака маросимларни қисқартириш, бидъат хурофотларни олдини олиш, исрофгарчиликка чек қўйиш, қайнона келин муносабатлари, диний марака маросимларни Ҳанафийлик мазҳаби, мотуридийлик таълимоти асосида, миллий ва диний урф одатларимизга хос равишда олиб бориш масалалар бўйича маърузалар қилинди.
2023-йил, 19-июл.
Тинчлик маҳалла аёллари билан тўй, маросимларда, маъракаларда бидъат-хурофотларга йўл қўймаслик, ихчам, исрофсиз ўтказиш ҳақида суҳбат ўтказдим. Аёллар ўзлари қизиқтирган саволларга етарлича жавоб олишди.
Тинчлик мфй отинойиси
Ражабова Дилфуза.
Учқудуқ туман "Дўстлик" мфй да, мфй раиси Г.Махаматова ва мфй фаоли Ж.Арканова,туман бош отинойиси О.Тўрақуловалар биргаликда махаллада олиб борилаётган ишларни сарҳисоб қилдилар."Ижтимоий-маънавий муҳитга салбий таъсир қилувчи ҳолатлар (ичкиликбозлик, гиёҳвандлик) Ўниб ўсиб келаётган ёш авлодни ватанга, жамиятга мухаббат, садоқат руҳида, етук фарзанд қилиб тарбиялаш"
"Хотин-қизлар ўртасида кийиниш, сўзлашув, ахлоқ-одоб маданияти, миллийлигимизга хос бўлган маданиятни кенг тарғиб қилиш"
"Оила муқаддас даргоҳ, унда оила аъзоларини ўрни, унда эр ва хотинни бурч ва вазифаларини "Диний марака маросимларни , Ҳанафийлик мазҳаби, мотуридийлик таълимоти асосида, миллий ва диний урф одатларимизга хос равишда олиб бориш"
"Мамлакатимизда диний маърифиий соҳада амалга оширилаётган ислоҳатлар""Ёш авлодни турли ақидапараст оқимлар таъсиридан асраш авайлаш, уларга ислом дини таъминотини тўғри етказиш" тўғрисида олиб борилган ишларни ўрганиб чиқдилар.
Учқудуқ туман " Қизилқум"жомеъ масжиди имом хатиби аёл - қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси О .Тўрақулова
2023-йил, 20-июл.
Зарафшон маҳалласида яшовчи Норхол онани мурожаатини маҳалла хотин-қизлар фаоли Умрзоқова М. билан кўриб чиқдик. Қўшниси кўчага ахлатни уйиб қўйяпти экан, ахлат машина у йўлдан юрмас экан. Иссиқ кунда ахлат ёмон ҳид чиқариб қўшниларни безовта қилаётган экан. Қўшнини чақириб гаплашдик, ахлатларини тўдалаб олиб ахлат олиб кетадиган машинага бериб юборишини тайинладик. Ободонлик, тозалик-соғлик гарови эканлигини тушунтирдик. Соғлом турмуш тарзига амал қилишларини таъкидладик.
Зарафшон мфй отинойиси
Исломова Марзия.
Қизилтепа тумани Хотин қизлар билан ишлаш бўлимидан М.Агламова оқила аёллар ишлаш булимидан С.Авезова ва отинойи Қ.Нўмонова ва М.Бозоровалар биргаликда оила қурадиган ёшларимиз билан биргаликда суҳбатда бўлиб оила муқаддас эканлиги оилада аёлнинг, эрнинг ўрни ҳақида тушунчалар берилди. Бўстон махалласи отинойиси Бозорова Марҳабо.
Нурота туман "Эшон Судур" маҳалласида туман тарғибот гуруҳи бошлиғи Г. Тоғаева, ИИБ хотин-қизлар билан ишлаш катта инспектори Г.Сувонова, маҳалла хотин-қизлар фаоли С.Қобилова, туман бош имом хатиби хотин-қизлар ишлари бўйича ёрдамчиси М.Джуманазарова иштирокида аёллар билан "Ижтимоий-маънавий муҳитга салбий таъсир қилувчи ҳолатлар (аёллар орасида жиноятчилик, ичкиликбозлик, гиёҳвандлик),"Ёш авлодни Ватанга, жамиятга муңаббат, садоқат руҳида тарбиялаш", "Диний маросим ва тадбирларни ўтказишни Ханафий мазҳаби, Мотуридия таълимоти асосида, миллий урф-одатларимизга хос равишда олиб бориш ва исрофгарчиликни олдини олиш" мавзуларда давра суҳбати ўтказилди.Мавзулар борасида аёллар фикрлари эшитилди ва баъзида учрайдиган салбий холатларга чек қуйиш ҳақида келишиб олинди.
Нурота тумани Ғозғон шаҳар " Шайхон" маҳалла отинойиси Н.Нурова аёллар орасида "Диний маросим ва тадбирларни ўтказишда миллий урф- одатларга мос равишда олиб бориш, "Оилавий тадбирларни, туй, маракаларни тартибга солиш, исрофгарчиликка барҳам бериш" "Шукроналик" мавзуларда давра суҳбати ўтказди ва шу масалалар бўйича аёллар фикрлари эшитилди ва баъзида учрайдиган бидъат-хурофотларга чек қуйиш ңақида келишиб олинди.
Навбаҳор тумани "Чорбоғгузар" маҳалласи Файз кўчасида яшовчи И.Ибрагимов хонадонида бўлиб, Энди дунёга келган қизалоқ билан уларни қутладим.Ёш она, келинимиз Ёқутхонга оилада аёлнинг ўрни, фарзанд тарбияси, айниқса қиз бола тарбияси ўта нозиклиги, қайнона -келин муносабатлари ҳақида ,яъни келин саронжом саришта, меҳнатсевар бўлса, камтарин, ростгўй , ҳурмат-иззатли бўлса, оилада ўз ўрнига эга, оиласи мустаҳкам бўлиши ҳақида насиҳат ва маслаҳатларимни бердим.
Чорбоғгузар маҳалла отинойиси С.Жумаева
Навоий шаҳар "Гулистон" деҳқон бозорида "Ғалаба" мфй отинойиси Н.Турдиева "Ота- она розилиги Аллоҳ розилигидадир " мавзусида маъруза қилди.Отинойи Н.Турдиеаа.
Навоий шаҳар 10-сонли мактабда 1+10 лойиҳаси бўйича кўрик танлов бўлиб ўтди. Ғолибларга шаҳар босқичига йўлланма берилди.
Навоий шаҳар Умид қўрғони "Хончорбоғ" мфй да Навоий вилояти ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Х. Ҳалилов бошчилигида уй ҳайвонлари ва қаровсиз қолган кўча ҳайвонлари юқимли касаллик тарқатмаслиги учун эҳтиёт чоралар кўриш мавзусида сухбат олиб борилди. Мфй отинойиси Қулбобоева Мавлуда.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги