Бугун Алишер Навоий жомеъ масжиди биносида, шаҳар отинойилари билан биргаликдаги маърифат дарси бўлиб ўтди.Бунда ЎМИ вилоят бош имом хатиби хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси У. Холова ҳам иштирок этди. Кун тартибида: отинойиларнинг диний ва дунёвий билм салоҳиятини ошириш, аёл қиз фуқаролар орасида шукроналик, бағри кенглик каби олий қадриятларни тарғиб қилиш ва кенг ёйилишига кўмаклашиш, ажримлар сонини камайтиришга эришиш чоралари, тарғибот гуруҳи билан биргаликда ишни тўғри ташкил этиш ҳамда маърифат дарсларини ЎМИ томонидан тақдим этилаётган тезислар асосида ташкил этиш, ЎМИ дан чиқаётган ҳар қандай мурожаатнома ва топшириқларга беэътибор бўлмаслик каби масалалар кўриб чиқилди
22 август санасида Нурота туман "Темирқовуқ" маҳалласида шу маҳалла раиси, профилактика инспектори, маҳалла хотин-қизлар фаоли, маҳалла отинойиси М. Бирликова иштирокида ажрим ёқасида турган М. Қодиров ва турмуш ўртоғи. Ш. Қодировалар билан "Оила муқаддас даргоҳ", "Оилада эр-хотиннинг вазифаси ва фарзандлар тарбиясида масъулиятлари"," Ёш авлодни Ватанга муҳаббатли, садоқатли, етук инсон қилиб тарбиялаш ҳар бир ота-онанинг бурчи" эканлиги ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди ва оила яраштирилди.
22.08.2023-йил.
Зарафшон шаҳри."Баҳор"МФЙда "Обод ва ҳавфсиз маҳалла" тамойили асосида маҳаллада ҳавфсиз муҳитни яратиш мақсадида 36-уй 12-хонадонда яшовчи Қодирова Шаҳодат Ниёзовнанинг яккаю ёлғиз қизи 2006-йилда туғилган Ибрагимова Шаҳзодани тарбиялаш ва таълим бериш борасида қийналаётганлиги сабаблари маҳалла раиси Н.Примова ва маҳалла отинойиси Х.Худжияровалар томонидан ўрганилди. Ҳамда Ш.Қодирова билан "Аёллик шаъни , иффати ва кийиниш маданияти","Хотин қизлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш", "Оилада қайнона келин муносабатлари", "Ижтимоий-маънавий муҳитга салбий таъсир қилувчи ҳолатлар",
"Униб-ўсиб келаётган ёш авлодни ватанга, жамиятга мухаббат, садоқат руҳида, етук фарзанд қилиб тарбиялаш", "Хотин-қизлар ўртасида кийиниш, сўзлашув, ахлоқ-одоб маданияти", "Миллийлигимизга хос бўлган маданиятни кенг тарғиб қилиш", "Оила муқаддас даргоҳ ва унда оила аъзоларининг ўрни","Ёш қизларимиз тарбияси", "Боқимандалик кайфиятига чек қўйиш",, "Шукроналик тўйғусини уйғотиш", мавзуларида суҳбат ўтказилди.
22.08.2023-йил.
Зарафшон шаҳри."Баҳор"МФЙ худудида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи хотин-қизлар билан маҳалла раиси Н.Примова ва маҳалла отинойиси Х.Худжияровалар "Савдогарлик одоблари", "Хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш", "Аёллик шаъни , иффати ва кийиниш маданияти", "Оилада қайнона келин муносабатлари", "Ижтимоий-маънавий муҳитга салбий таъсир қилувчи ҳолатлар",
"Униб-ўсиб келаётган ёш авлодни ватанга, жамиятга мухаббат, садоқат руҳида, етук фарзанд қилиб тарбиялаш", "Хотин-қизлар ўртасида кийиниш, сўзлашув, ахлоқ-одоб маданияти", "Миллийлигимизга хос бўлган маданиятни кенг тарғиб қилиш", "Оила муқаддас даргоҳ ва унда оила аъзоларининг ўрни, эр ва хотинни бурч вазифалари", "Диний марака маросимларни Ҳанафийлик мазҳаби, мотуридийлик таълимоти асосида, миллий ва диний урф одатларимизга хос равишда олиб бориш", "Ёш қизларимиз тарбияси", "Боқимандалик кайфиятига чек қўйиш",, "Шукроналик тўйғусини уйғотиш", "Тўй ва марака маросимларни қисқартириш", "Бидъат хурофотларни олдини олиш" мавзуларида суҳбат ўтказди.
Жорий йилнинг 22-август
санасида Хатирчи тумани Годой Селкин жомеъ масжидида, "Зарафшон" мфй да яшовчи Эсонов Суннат, Сафарова Гавхарларнинг оиловий можораси кўриб чиқилди. Келишмовчилик сабаблари ўрганилиб ёшларга панду-насиҳат қилинди. Уйлаб кўришга вақт берилди. Хатирчи туман бош отинойси Раззоқова Раъно.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги