Бугун 17 август "Ҳазрат Алишер Навоий" жомеъ масжидида Вилоятда фаолият юритаётган отинойилар учун билм кўникмаларини ошириш мақсадида бир кунлик ўқув семинар ташкил этилди.
"Бузғунчи оқимлар, уларнинг мақсадлари ва тарғибот йўллари"мавзусида Навоий вилояти бош имом хатиби Т. Рўзиевнинг марўзалари билан бошланди.
"Жамиятда аёллар ва ёшлар ўртасида бидъат ва хурофотларнинг олдини олишда отинойиларнинг турли жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликдаги вазифалари "мавзусида" Жўйбори Калон" аёл-қизлар ислом таълим муассаси "Қуръон ва тажвид" фани ўқитувчиси Н. Маматова,
аёлларга ҳос фиқҳий масалалар тўғрисида " Ақоид илми" ва "Мазҳаблар йўналиши" мавзусида "Жўйбори Калон" аёл-қизлар ислом муассаси "Хадис" фани ўқитувчиси М. Бозорова,
Қуръон қироат қоидалари мавзусида"Жўйбори Калон"аёл қизлари ислом таълим муассаси Қуръон ва тажвид фани ўқитувчиси Н. Маматовалар ушбу мавзулар юзасидан марўза қилдилар. Ташкил этилган семинарда отинойилар фаолиятлари давомида учраб турадиган баъзи бир масалалардаги тушунмовчиликлар, фатволар бўйича ўзларига керакли жавобларни олдилар. Дин ишлари бўйича қумитанинг вилоятдаги масъул ходими Р. Шербутаева семинардан кўзланган мақсад, отинойилик фаолиятида диний ва дунёвий илмнинг ўрни, айниқса ҳозирги глобаллашув жараёнида отинойиларнинг вазифалари нималардан иборат ва улар фаолияти тўғрисидаги ютуқ ва камчиликликлар маниторинги тўғрисида батафсил тўхталиб ўтдилар. Семинар сўнггида "Жуйбори Калон" мадрасаси ўқитувчилари томонидан иштирокчиларга қуръони карим китоби ҳадя қилинди. Ўқув семинари барча отинойилар учун савол жавоб сифатида қизиқарли бўлиб ўтди. Тадбир сўнгида қуръон тиловати қилиниб юртимиз, ташкилотчи рахбариятлар, ЎМИ ходимлари хақларига ҳамда олган илмларини манфаатли бўлишини сўраб дуолар қилдилар.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги