Бугун 16-март Навоий шаҳридаги "Ширин" маданият марказида Навоий вилотяи тарғибот ва отинойиларнинг малакасини ошириш, уларнинг диний ва дунёвий билимларини мустаҳкамлаш, хотин- қизлар билан олиб бориладиган маънавий маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида Навоий вилояти шаҳар ва туманлар тарғибот гуруҳлари раҳбарлари ва бош имом хатибларининг аёллар масалалари бўйича ёрдамчилари ва барча отинойилар учун 1кунлик семинар бўлиб ўтди.
1.Семинарда Навоий давлат кончилик институтининг таълим сифатини назорат қилиш бўлими бошлиғи С. Бозорова кириш сўзи билан бошлаб бердилар. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг хотин қизлар кунига бағишланган тантанали йиғилишда сўзлаган нутқи ва ундан келиб чиқадиган вазифалари тўғрисида сўз юритдилар.
2."Оила қуришда ФҲДЁ органидан қонуний никоҳни қайд этмай туриб, шпръий никоҳ билан яшашнинг оқибатлари тўғрисида Д. Каттабоева маъруза қилдилар.
3.Маҳаллаларда индивидуал психологик ёрдамга муҳтож хотин қизлар билан ишлашнинг йўналишлари ва усуллари мавзусида Н. Эрматова сўз юритдилар.
4.Жамиятда аёллар ва ёшлар ўртасида бидъат ва хурофотларнинг олдини олишда турли жамоат ташкилотчилар, жумладан, тарғиботчилар, отинойиларнинг ўрни ва вазифалари тўғрисида Р. Шербўтаева маъруза қилдилар.
Отинойиларимиз учун ташкил қилинган семинар ўз ниҳоясига етди.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги