Бугун "Ҳазрат Алишер Навоий" жоме масжидида вилоятда фаолият юритаётган отинойилар учун билм кўникмаларини ошириш мақсадида бир кунлик ўқув семинар ташкил этилди. Бунда Бухоро шаҳри "Жўйбори Калон" хотин қизлар ўрта махсус билим юрти ўқитувчилари марўзачи сифатида ташриф буюришди.
Ўқув семинарни дин ишлари бўйича вилоят ҳокимининг ўринбосари Ғ. Мусурманов бошлаб бердилар. Шундан сўнг
"Бузғунчи оқимлар, уларнинг мақсадлари ва тарғибот йўллари" мавзусида Навоий вилояти бош имом хатиби Т. Рўзиев марўза қилдилар.
"Жамиятда аёллар ва ёшлар ўртасида бидъат ва хурофотларнинг олдини олишда отинойиларнинг турли жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликдаги вазифалари "мавзусида" Жўйбори Калон" аёл-қизлар ислом таълим муассаси "Қуръон ва тажвид" фани ўқитувчиси Н. Маматова,
аёлларга ҳос фиқҳий масалалар тўғрисида " Ақоид илми" ва "Мазҳаблар йўналиши" мавзусида "Жўйбори Калон" аёл-қизлар ислом муассаси "Хадис" фани ўқитувчиси М. Бозорова,
Қуръон қироат қоидалари мавзусида"Жўйбори Калон"аёл қизлари ислом таълим муассаси Қуръон ва тажвид фани ўқитувчиси Н. Маматовалар ушбу мавзулар юзасидан тадбирга ташриф буюрдилар. Бир кунликўқув семинари давом этмоқда.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги