Навоий вилояти"Алишер Навоий " жомеъ масжидида Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлар бўйича қўмитанинг 2021-йил 1-ярим йиллик иш дастурининг 46-банди бўйича бир кунлик ўқув семинар бошланди.
1.Семинарни очилиш кириш сўзини, вилоятда дин ишлар бўйича ҳоким ўринбосари. Ғ. Мусурманов бошлаб бердилар.
2.Вилоят бош отинойиси"Оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, хотин-қизлар ўртасида ёт-ғоялар таъсирига тушиб қолиш, Ўз жонига қасд қилиш, вояга етмаган қизларни турмушга бериш холатларининг олдини олиш: мавзуларида Холова У. маъруза қилдилар.
2.Диний ва миллий маросимларни тўғри ташкил этишда, ҳамда ёшлар тарбиясида ва уларни илмга, касб ҳунарга тарғиб қилишда отинойиларнинг ўрни, мавзулари бўйича Вилоят бош имомининг ёрдамчи ўринбосари Эргашев Д. маъруза ўқидилар.
3.Аёл-ёт ғоялар қўлидаги тарғибот қуроли эмас ва тўқима ҳадис, асоссиз ривоятлар келтиришининг хатари ҳақида Вилоят бош имоми Рўзиев Т. Маъруза қилдилар.
Уш бу семинар дарсга вилоятимизда фаолият юритаётган 160 нафар отинойи иштирок этдилар. Вилоят тарғибот гуруҳининг аъзоси Бозорова С отинойиларимизга керакли маслаҳатларини бердилар.Семинар охирида Раддия гурухида ўқиган отинойиларга Вилоят ҳокими ўринбосари Ғ Мусурманов томонидан сертификатлар топширилди.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги