Бугун 2 декабрь куни ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги биносида Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш маркази билан ҳамкорликда Навоий вилоятида фаолият олиб бораётган отинойилар учун 1 кунлик ўқув семинар-тренинг ташкил этилди. Семинарда Навоий вилоят бош имом хатиби Т.Рўзиев, ЎМИ Навоий вилояти вакиллигининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси У.Холова, НДПИ ф.ф.д. профессор Н.Сафарова ўз маърузалари билан иштирок этишди. Семинарда маърузаларни тинглаш учун ЎМИ Навоий вилояти вакили 191 нафар отинойилари жалб этилди. Семинарда Навоий вилоят бош имом хатиби Т.Рўзиев Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш маркази, 1 кунлик ўқув семинар-тренинг ҳақида ва .“Аёлларга фиқҳий масалалар” мавзусида, ЎМИ Навоий вилояти вакиллигининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси У.Холова ҳамда НДПИ ф.ф.д. профессор Н.Сафарова: “Аёллар ва ёшларни турли ёт ғоялардан ҳимоя қилишда отинойиларнинг ўрни: муаммо ва ечимлар” мавзусида, Кармана тумани “Дўрмон” жомеъ масжиди имом хатиби М.Раҳмонов: “Бидъат хирофотлар ва фолбинликнинг салбий оқибатлари” мавзусида, Кармана тумани “Қосим шайх” жомеъ масжиди бош имом хатиби М.Юнусов: “Қирқ фарз баёни” мавзусида маъруза машғулотлари олиб борилди.
Семинар-тренинг сўнгида Вилоят бош имом хатиби Т.Рўзиев ва ЎМИ Навоий вилояти вакиллигининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси У.Холова, Туман бош отинойилари ва фаолият юритувчи барча отинойиларга ЎМИ раиси У.Алимовнинг 25.11.2020 йилдаги №2360-сон билан тасдиқланган “Отинойилар фаолиятини янада такомиллаштириш” бўйича 19.11.2020 йилдаги 01/А157-сонли буйруғининг ҳар банди билан барча отинойиларни таништириб ўтдилар. ЎМИ Навоий вилояти вакиллигининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси У.Холова отинойиларнинг тарғибот гуруҳида олиб бораётган ишлари, мактабларда ўтказаётган тадбирлари, соғлом турмуш тарзи бўйича қилаётган ишлари, яраштирувда иштироклари, кўриш, эшитиш, гапириш имконияти чекланган қатлам ва ногиронлар ҳамда кексалар холидан хабар олиш, аёлларни темир дафтардан чиқаришдаги фаолиятлари тўғрисида, жума тезисларидан фойдаланиб аҳоли орасида олиб бораётган ишлари тўғрисида, турли хил бидъат хирофотларни олдини олиш тўғрисида ҳам гапириб ўтди ва керакли топшириқларни берди.
Бўлиб ўтган семинар кўтаринки рухда савол-жавоблар асосида ўтказилди ва барча Вилоят отинойиларига манзур бўлди. Семинар ниҳоясида отинойилар ана шундай ўқув семинарларини давомий бўлишлигини сўраб кўпдан кўп дуолар қилишди.

ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги