Юраги ҳаста болажонларнинг қалбиша қувонч улашилди

31-05-2019, 10:43 admin Янгиликлар 920

Юраги ҳаста болажонларнинг қалбиша қувонч улашилди
Юраги ҳаста болажонларнинг қалбиша қувонч улашилдиИнсон учун энг ширин ва энг азиз неъмат бу фарзанд неъматидир. Фарзандининг соғлом ва баркамол бўлиб улғаяётганини кўрган ота-она дунёдаги энг бахтли ота-она ҳисобланади. Аммо, Аллоҳ таоло бандаларини турли мусибат ва дардлар билан синайди. Айни ўйнаб кулиб оиласининг қувончига сабаб бўладиган жажжи вақтида оғир дардга чалиниб, умрининг энг гўзал дамларини шифохонада ўтказаётган жажжи болажонларни кўриб киши қалбида маюслик пайдо бўлади.
Юраги ҳаста болажонларнинг қалбиша қувонч улашилди
Юраги ҳаста болажонларнинг қалбиша қувонч улашилди

Мана шундай дардга чалинган болажонларнинг ҳолидан хабар олиш ва уларнинг кўнглига оз бўлсада қувонч улашиш мақсадида жорий йилнинг 14 май куни "Вақф" хайрия жамоат фонди томонидан пойтахтимиздаги 4-сонли болалар клиник шифохонасида хайрия тадбири ўтказилди. Мазкур тадбирда шифохонанинг кардиоревматология ҳамда неврология бўлимларида даволанаётган 11 нафар болажонларга қимматбаҳо дори-дармонлар шунингдек жами 25 нафар ижтимоий кўмакка мухтож беморларга озиқ-овқат махсулотлари ҳадя қилинди.
Юраги ҳаста болажонларнинг қалбиша қувонч улашилди
Юраги ҳаста болажонларнинг қалбиша қувонч улашилди

Халқимизда болаларнинг бегонаси бўлмайди деган пурмано гап бор. Ҳурматли азиз ватандошлар, битта қилинган савоб амалга ўндан етмиштагача зиёда қилиб бериладиган Рамазон ойида, кўзларимизнинг нури бўлган болажонланларни дарддан фориғ бўлишига кўмаклашайлик!
Юраги ҳаста болажонларнинг қалбиша қувонч улашилди
Юраги ҳаста болажонларнинг қалбиша қувонч улашилди

"Вақф" хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
АЛЛОҲ СУЙГАН БАНДАСИНИНГ - УСТИ БОШИ ГЎЗАЛ БЎЛАДИ
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Кармана  туманида.
Навоий вилоятимиздан Ҳаж зиёратига  245  фуқаро жўнаб кетди.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Хатирчи туманида
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Фуқароларни қабул қилиш куни
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш