



Айни кунларда фонд томонидан тўшакка михланиб қолган 119 нафар беъмор ватандошларимиз ҳолидан хабар олиш, уларнинг кўнгилларига қувонч улашиш мақсадида закот маблағлари ҳисобидан моддий ёрдам ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари тайёрланиб ўз эгаларига топшириш учун хонадонларга ташриф буюрмоқда. Улуғ ойда улуғ ажру савобга эриштирувчи амалларни бажаришда фондга кўмакчи бўлган саҳоватпеша ва эҳсонпарвар юртдошларимизга минглаб ватандшларимизнинг дуойи ҳайрларини етказиб миннатдорлик изҳор этган ҳолда, Рамазони шарифда Аллоҳ таолонинг ризолигига эриштирувчи амалларда бардавом бўлига чорлаб қоламиз.


Зеро, Аллоҳ таоло Ўзининг Каломида "Яхши кўрган нарсаларингиздан инфоқ қилмагунингизгача ҳаргиз яхшилик(Жаннат)га ета олмайсиз. Нимани инфоқ қилсангиз, Албатта Аллоҳ уни билгувчидир". “Оли Имрон” сураси, 92-оят.


Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Садақанинг энг афзали Рамазонда қилинган садақадир» дея таъкидлаганлар.


Вақф" хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати