Жорий йилнинг 20 май куни “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан тайёрланган қарийб 13 556 000 сўмлик Рамазон совғалари Хоразм вилоятига етиб келди.
Маълумки, Муҳтарам Юртбошимиз ташаббуслари билан ташкил этилган “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан халқимизнинг оғирини енгил қилиш, муаммоларини бироз бўлсада аритиш, дилларига хушнудлик олиб кириш мақсадида кўплаб хайрия ишлари олиб борилмоқда.
Ушбу “Саҳоват карвони” хайрия тадбири доирасидаги 97 дона Қуръони карим ва юз нафар муҳтож оилалар учун мўлжалланган озиқ-овқат маҳсулотлари Урганч шаҳридаги “Охун бобо” масжидида Хоразм вилоятидаги масжидлар ва муҳтож оилалар ҳамда ногиронларга тарқатилди. Маҳсулотлар ҳажми жами 1.4 тонна бўлиб, улар “Вақф” хайрия жамоат фонди бошқарув раҳбари И.Халилов, “Вақф” хайрия жамоат фонди Хоразм вилояти филиали раҳбари Х.Абдуллаевлар бошчилигида ҳақдорларга етказилди.
Шу билан биргаликда мазкур тадбир давомида “Вақф” хайрия жамоат фонди рахбари И.Халилов ва фонд филиали раҳбари Х.Абдуллаев ҳамда Урганч шахар бош имом-хатиби Х.Кенжаевлар томонидан 4 нафар тўшакда ётган беъморлар холидан хабар олиниб, уларнинг яшаш манзилларига озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.
"Вақф" хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати