Фонд томонидан 108 миллион сўмлик моддий ёрдам ва кийим кечаклар хайрия қилинди

25-04-2019, 10:09 admin Янгиликлар 1 094

Фонд томонидан 108 миллион сўмлик моддий ёрдам ва кийим кечаклар хайрия қилинди"Вақф" хайрия жамоат фонди томонидан жорий йилнинг 24 апрель куни Тошкент шаҳридаги Шайх Зайниддин жоме масждида йирик хайрия тадбири ташкил этилди. Ушбу тадбирда Фонд бошқарув раиси Искандар Халилов масжид имом-хатиби ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Фонд томонидан 108 миллион сўмлик моддий ёрдам ва кийим кечаклар хайрия қилинди

Тадбирда "Вақф" фондига моддий ёрдам сўраб мурожаат қилган 108 нафар фуқароларга моддий кўмак кўрсатилгани ҳақида сертификатлар топширилди. Ҳар бир фуқарога саломатлигини тиклаш ва дори-дармонлар харид қилиш учун бир миллион сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди. Шунингдек тадбир давомида эшитиш ва гапиришда нуқсони бўлган ва ногиронлиги бор бўлган шахсларга ҳам фонд томонидан кийим кечаклар ва 2 дона ногиронлар аравачаси хайрия қилинди.

Фонд томонидан 108 миллион сўмлик моддий ёрдам ва кийим кечаклар хайрия қилинди

"Вақф" хайрия жамоат фонди барча юртдошларимизни ижтимоий ёрдамга мухтож, ночор ва бемор ватандошларимизни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб қувватлашга чорлаб қолади. Фонд хайрияларингизни ҳақдорларга етказишдаги шаффофлик ва очиқликни кафолатлайди. Муқаддас Рамазон ойида хайру-эҳсонларни кўпайтириш орқали Аллоҳ таолонинг ризолигига эришишга муваффақ бўлинг!

Фонд томонидан 108 миллион сўмлик моддий ёрдам ва кийим кечаклар хайрия қилинди
Фонд томонидан 108 миллион сўмлик моддий ёрдам ва кийим кечаклар хайрия қилинди

"Вақф" хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш