Шишали масжид пайдо бўлди

3-04-2019, 19:56 admin Янгиликлар 1 311

Шишали масжид пайдо бўлдиҲиндистон Мегхалая штати Шиллонг шаҳрида дунёдаги биринчи шишали масжид пайдо бўлди, деб хабар бермоқда islamisemya.com.
«Ушбу масжид барча динларнинг бирлиги рамзи ҳисобланади», — дейди Ҳиндистон миллий озчилик ишлари бўйича Иттифоқ давлат вазири Винсент H. Пала.
Вазир Мадина масжиди деб номланган ва Ҳиндистондаги фақат шишадан қурилган тўрт қаватли илк масжиднинг ўзига хослиги ва алоҳида маънавий муҳитини таъкидлади.
Тунги вақтда сунъий қўшимча ёритиш воситалари сабабли масжид ўзгача тарзда чарақлаб туради. Бир неча минг намозхонларга мўлжалланган масжидда аёллар учун алоҳида хоналар кўзда тутилган.
Бу масжидда шунингдек бўлажак имом-хатибларни етиштириб чиқарадиган диншунослик институти фаолият юритади. Мадина масжиди ислом фанлари ва дунё динлари ҳақидаги адабиётлардан иборат кутубхона мавжуд. Бу ерда истовчилар Ислом дини ҳақида маърузалар ва дарслар берилади, бунинг учун барча шарт-шароитлар муҳайё қилинган.
Шуни таъкидлаш лозимки, аҳолиси 1,1 млрд бўлган Ҳиндистоннинг 160 млн. мусулмонлар ташкил этади. Мусулмон аҳолисининг сони бўйича Ҳиндистон дунёда Индонезия ва Покистондан кейин учинчи ўринда туради.


Ўзбекистон мусулмонлар идораси Матбуот хизмати
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш