Хатирчи тумани “Амир Темур” қишлоқ фуқоролар йиғинида жойлашган масжидлардан яна бири “Хужа Холмухаммад” жоме масжиди мустақиллигимизнинг шарофати билан қайтадан қад ростлаган масжидлардан ҳисобланади. 1993-1995-йилларда ҳашар йўли билан қурилган. 2005-йилда масжид қайтадан таъмирланган. Республикамиз масжид ва мадрасалари қаторида Ўзбекистон Республикаси Адлия бошқармасидан 05.07.2005 й № 93 буйруғига биноан қонуний фаолият юритиб келмоқда. Масжид ўз бағрига юзлаб номозхонни сиғдира олади. Ҳайит намозларида 190-200 киши, жумъа намозларида эса 50-60 киши ўз ибодатларини адо этишади. Ҳозирги вақтда масжидда номозхонлар учун замонавий шарт шароитлар мавжуд.