Хатирчи тумани “Олтинсой” қишлоқ фуқоролар йиғинида жойлашган “Изомиддин Мударрис” жоме масжиди мустақиллигимизнинг шарофати билан қайтадан қад ростлаган масжидлардан ҳисобланади. 1993-1995-йилларда ҳашар йўли билан қурилган. Республикамиз масжид ва мадрасалари қаторида Ўзбекистон Республикаси Адлия бошқармасидан 14.10.2003 й №89 буйруғига биноан қонуний фаолият юритиб келмоқда. Масжид ўз бағрига юзлаб номозхонни сиғдира олади. Ҳайит намозларида 150-200 киши, жумъа намозларида эса 50-75 киши ўз ибодатларини адо этишади. Ҳозирги вақтда масжидда номозхонлар учун замонавий шарт шароитлар мавжуд.