Навбаҳор ҳамда Учқудуқ туманларида маҳаллаларда суҳбатлар ўтказилди

25-03-2019, 08:16 admin Янгиликлар 1 182

Навбаҳор ҳамда Учқудуқ туманларида маҳаллаларда суҳбатлар ўтказилди
Навбаҳор ҳамда Учқудуқ туманларида маҳаллаларда суҳбатлар ўтказилди"Ўз жонига қасд қилиш оғир гуноҳ", "Жиноятчиликни олдини олиш" мавзуларида Навбаҳор тумани 22-мактаб биносида маҳаллада истиқомат қилувчи аҳолига "Ахтам Сахоба" масжиди имом хатиби А.Назаров маъруза қилди. Суҳбат давомида, Навбаҳор тумани ўз жонига қасд қилиш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринда эканлиги, бу кўрсаткичнинг ёшлар ўртасида айниқса кўп кузатилаётганлигини айтиб ўтди. Бу ҳолатни олдини олиш учун, ёшларга, ўсмир йигит-қизларга ўз жонига қасд қилишнинг оғир гуноҳ эканлигини, динимизда қаттиқ қорланганлигини тушунтиришни ота-оналарга таъкидлади. Учқудуқ тумани "Йўлчилар" мфйда "Жиноятчиликни олдини олиш" мавзусида суҳбат ташкил этилди. Туман бош имом хатиби А.Турдиев сўзга чиқиб, жиноят содир бўлаётган жойда иштирок этиб, уни тегишли идораларга хабар бермаслик орқали шу гуноҳга шерик бўлиб қолишини, ҳадисда келтирилгандек: "Кимки бир мункур иш(ёмонлик)ни кўрса, уни қўли билан қайтарсин, қўли билан қайтаролмаса тили билан қайтарсин, тили билан қайтаролмаса, дили билан қайтарсин, дили билан қайтаргани иймони заифлигидандир". Ҳар бир киши шу ҳадисга амал қилса, жиноятчиликлар олди олиниши тўғрисида гапириб ўтди.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар

Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш