Кармана тумани 2-умумий ўрта таълим мактабида тадбир ташкил этилди. Тадбирда Кармана тумани "Дўрмон" жоме масжиди имом хатиби М.Рахмонов "Ўз жонига қасд қилиш оғир гуноҳ" мавзусида маъруза қилди. Ёшлар ўртасида ўз жонига қасд қилиш сони ортиб бораётганлиги, бу кўрсаткич айниқса ўсмирлар орасида юқорилигини таъкидлади. Қуръони Карим ва ҳадиси шарифда келтирилганидек, ўз жонига қасд қилиш қаттиқ қораланганлиги айтиб ўтди. Тадбирда 50га яқин ўқувчилар иштирк этиб, маърузани тинглашди. Кармана тумани 14-сонли умумтаълим мактабида "Илм олиш фазилати" мавзусида суҳбат ташкил этилди. Кармана тумани "Жалойир" жоме масжиди имом хатиби А.Ҳакимов сўзга чиқиб, Илм олишнинг ёшу-қари барча учун фарз эканлигини, илм учун қўйилган ҳар бир қадам учун ажру-савобга эга бўлиш мумкинлигини, Ҳадиси шарифдан намуналар келтириб айтиб ўтди. Тадбирда иштирок этган 70дан ортиқ ўқувчилар маърузани тинглаб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
"Илм олиш фазилати", "Ўз жонига қасд қилиш оғир гуноҳ" мавзуларида тадбирлар ташкил этилди