ОИЛАЛАРНИ ИСЛОҲИ – ОҚИЛЛАРГА ХОС ФАЗИЛАТ

24-10-2018, 10:21 admin Мақолалар 997

Ҳар бир ақл эгаси бўлган мусулмон ўз жамиятини, оиласини тинч – тотув, ўзаро меҳр-муҳаббатли, ҳамфикр ва ҳамкорликда бўлишини истайди. Аммо табиатан ёмонлик ва ёвузлик ўрин олган бир тоифа одамлар ҳам борки, улар жамиятда, оилада адолат ва хусумат ҳукм суришини хоҳлайдилар. Одамлар орасида фитна уруғини сепадилар, ораларига раҳна солиш учун чақимчилик қиладилар. Натижада, душманлик ва ғайрлик пайдо бўлади. Улар энг ёмон одамлардир.

Лекин ана шундай одамлар ҳам борки, дўстлар ўртасида пайдо бўлган фитна ва хусуматлар, қариндошлар ўртасидаги гина-адоватлар уларнинг вужудларига азоб беради, уларни ўз ҳолларига қайтариб бузғунчилар шуни қайтариб ислоҳга келтиришга ҳаракат қиладилар. Аллоҳ таоло ислоҳга тарғиб этади, балки буюради: «Мўминлар ўзаро биродардирлар.»

«Садақага буюриш, хайрли ишларга ундаш ёки одамлар ўртасини яраштиришга доир гаплардан ўзга гаплашишларга яхшилик йўқдир», каби оятлар бунга далилдир.

Ҳадиси шарифларда ҳам ислоҳнинг фазилати-савоби улуғланади. Масалан: «Инсон бармоқларининг ҳар бир бўғини учун садақа вожибдир. Ҳар куни икки киши ўртасини яраштириш садақадир. Бировни уловга минишига ёки юк ортишига ёрдамлашиб юбориш ҳам садақадир. Масжидга намоз ўқиш учун қўйилган ҳар бир қадам ҳам садақадир. Ерда ётган ёт нарсани четга олиб қўйиш ҳам садақадир. Ширин сўз ҳам садақа ҳукмига киради» (Бухорий ва Муслим ривоятлари)

Жаноб Расулиллоҳ алайҳиссалом икки аразлаганлар ўртасини яраштиришнинг фазлу савобини таърифлаб деганлар: «Икки томонни ислоҳ ила яраштириб қўйишнинг рўза, намоздан ҳам ортиқ савобли ишдир. Ўртасини бузишганни қирғинлик боисидир. Сочни эмас, динни қирқади у».

Ўртани ислоҳ этиш учун ҳатто ёлғон сўз ишлатишга ҳам рухсат берилади. Масалан: “Иккита аразлаб юрганларнинг бирига бориб: «Сизни у жуда ҳам мақтаб гапирди…» дейиш билан унинг ғазабини сўндириш мумкин. Бу шаръан ёлғонга ўтмайди.”

Ҳадиси шарифда айтилади: «Икки киши ўртасини яраштириш учун айтилган ёлғон сўзлар ёлғон эмас.»

Садақанинг афзали бу- ўртани ислоҳ этишдир. Одамлар ўртасида ислоҳ этиб, уларни бир-бирларига яқинлаштириб юриш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди, балки Аллоҳ таъфиқ берган, нияти ва дили пок бўлган, аразлашган ёки хафалашганларни кўрса дарҳол яраштириб қўйишга саю- қўшиш қила оладиган бандаларгина бундай ишга қўл уарадилар. Ҳадиси шарифда бу ҳақида кўп башоратли гаплар бордир. Масалан: Он ҳазрат демишларки: «Кимки одамлар ўртасида ислоҳ этса, Аллоҳ унинг ишини ислоҳ этур ва яраштириш учун айтган ҳар бир сўзи учун бир қул озод қилганнинг савобини битур»

Аллоҳ таоло ҳаммамизни дўстлар ўртасини ислоҳ этиш билан хотимамизнинг чиройли бўлишига муваффақ этсин!


Кармана тумани бош отинойиси: Мирзаева Фазиласкачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш