Ислом динимиз номидан баъзи бузғунчи тоифалар пайдо бўлиб, улар мусулмонларни тўғри эътиқодларига халал бераётганликлари маълум бўлди. Шундай тоифалардан бири – сохта тариқатчиликдир.
Ислом дини ақидаси бўйича, биз мусулмонлар шариатга ҳам, тариқатга ҳам баробар – ижобий эътиқод билан қараймиз. Тасаввуф тариқатлари ислом шариати аҳкомларини тўла эътироф этган ҳолда мўмин-мусулмонларнинг ахлоқий фазилатларини такомиллаштиришга хизмат қилади деб биламиз. Лекин, баъзи бир чаласавод, сохта эшонлар фақат ҳозир эмас,балки,илгари даврларда ҳам шариатимизга ўзларининг ножўя ҳаракат ва сохта кароматлари билан доғ тушириб келганлар. Шу каби эшонарнинг сони яна кўпайиб бораётгани бу, албатта барча мусулмон-мўминлар учун катта офатдир.
Билишимизча, улар пирга инобат қилиб қўл бериш фарзи айн деб, қўл бермаганларни кофирга чиқараётган эмишлар.
Бу шариатимиз нуқтаи назаридан мутлақо хато эътиқод. Инобат қилиш ихтиёрий бир нарса. Пири комилга қўл бериб, тариқатга киришга ҳар ким лаёқатли бўлавермайди. Бу йўлда хато қилмаслик керак.
Иккинчидан, улар “пирга қўл бериб, тавба қилган кишининг қазо намозлари ҳам бўйнидан соқит бўлади”, дер эмишлар. Бу нарса ҳам на шариатда ва на тариқатга доир китобларда айтилмаган қуруқ даъво. Қазо намозларини соқит қиладиган амал бўлиши мумкин эмас.
Учинчидан, таҳажжуд намозини фарз деб ният қилиш керак эмиш. Бу ҳам нотўғри. Таҳажжуд намози нафл намозларидан ҳисобланади. Уни нафл деб ният қилиб қўйиш лозим. Фарз билан нафл орасида жуда катта фарқ бор.
Тўртинчидан, кун чиқаётганда, қиём пайтида ва кун ботаётган пайтда (асрдан бошқа) ҳар қандай намозни ўқиш макруҳ ҳисобланади. Нафл ҳам шу жумладандир. Бу учмаҳал ҳеч қандай намозни ўқиш жоиз эмас. Уларнинг жоиз деб қилган даъволари асоссиздир.
Бешинчидан, фарз намозларидан кейин Пайғамбаримиз алайҳиссалом таълим берган махсус зикрлар борки, уларни ўқиш айни савоб.
Олтинчидан, ақида масалаларига оид- Аллоҳни шу дунёда кўриш жоиз деган даъвони қилаётганлар билиб қўйсинларки, Аллоҳнинг жамолини фақат жаннатда кўришга мушарраф бўлажакмиз, иншааллоҳу таоло.
Қуръони каримда: “Аллоҳни бу дунёда ҳеч қандай зот кўра олмайди, балки у кўз эгаларини кўради”, дейилган.
Мусо алайҳиссаломдек зотнинг Тур тоғида Аллоҳни бевосита кўраман деб кўра олмаганликлари ҳақидаги қисса ҳам бунга далилдир.
Бу жавобларга қаноат қилмаганлар бўлса, Қуръони карим, ҳадиси шарифлар ҳамда буюк уламоларимиз ёзиб қолдириб кетган Ислом манбаларига мурожаат қилсинлар. Ҳар қандай кароматли эшон ёки шайхул-машойих бўлмасин, шариат аҳкомларига хилоф иш тутишга ҳаққи йўқдир. Аллоҳ барчаларимизни тўғри йўлдан оздирмай, ҳидоятда собит қадам қилсин.