Фитна катта гуноҳдир

13-01-2017, 19:07 Istamjon Khamrayev Мақолалар 1 662

Фитна илмсизлик натижасида келиб чиқади. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам башорат берганларидек, шариат илмидан бехабар кишиларнинг дин номидан иш юритиши инсон ва жамият учун кўплаб хатарли фитналарни келтириб чиқаради. Аллоҳ таоло фитна ҳақида Бақара сурасининг 191-оятда “(одамларни) алдаб, фитнага солиш ўлдиргандан (ҳам) ёмондир” - деб ўз бандаларини турли кўринишдаги фитналардан эҳтиёт бўлишга буюради. Чунки инсоннинг маънавий ўлими унинг жисмоний ўлимидан аянчлироқдир. Шу боис ояти каримада инсонлар орасида фитна-фасод ишларини тарқатишнинг гуноҳи маънан бир инсонни ўлдиришдан ҳам ёмонроқ экани айтилмоқда, чунки инсоннинг руҳини ўлдириш унинг жасадини ўлдиришдан фожиалироқ, оқибати эса даҳшатлироқдир. Фитна одамлар орасини бузади, уларни бир бирига душман қилади, отани боладан, яқинни жигардан айиради. Нотинчлик, низо, иғво келтириб чиқаради. террорчи гуруҳларнинг амалга ошираётган қонли фаолияти бунга яққол мисолдир. Қуръони каримда: “Эй мўъминлар, Аллоҳга итоат қилингиз ва Пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон) бошлиқларга бўйсунингиз! Бордию бирон нарса ҳақида талашиб қолсангиз, - агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз у нарсани Аллоҳга ва Пайғамбарга қайтарингиз! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир”(Нисо,59 оят).
Мазкур оятда Аллоҳ таоло ўзига, Расулига ҳамда ўз ораларидан чиққан бошлиқларга итоат этишни барча мўъминларга буюрмоқда. Дарҳақиқат, Қуръонда ҳар қандай муаммоли масаланинг адолатли ечими бор.
Асл тараққиёт ҳам, бирдамлик, ҳурфикрлилик натижасида амалга ошади.
Бунинг учун ҳар бир фуқаро Аллоҳ қайтарганларидан қайтиши, буюрганларига итоат этиши ҳамда ўзларидан бўлган ишбошиларига сўзсиз бўйсуниши шарт.
Мусулмон кўр-кўрона тақлид қилмасин, у ҳар бир нарсага миллий, диний қадриятларига ҳамоҳанг тарзда ёндашсин. Ўзининг илми етарли бўлмаса, илмли, ишончли, тақводор олимлардан сўраб билсин. Шундагина ҳидоят топади. Фитна қурбонига айланмайди. Фитна, унга етакловчи ҳар бир ҳатти-ҳаракат оғир гуноҳдир. Ундан тийилиш мусулмонларнинг бурчи ҳисобланади. Динига, халқига, ватанига содиқлик эса хотиржамлик, юрт равнақи, энг муҳими, икки дунё саодатига эришиш калитидир. Шундай экан, турли кўринишдаги ёт ғоялар таъсиридан сақланайлик, фитналардан огоҳ бўлайлик.

Хатирчи туман “Аллоҳдўст”
жоме масжиди имом хатиби Тоҳир Рўзиқуловскачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш