Лоқайдлик – ёмон иллат

26-03-2017, 18:37 Istamjon Khamrayev Мақолалар 1 395

Ўзбекистон мустақилликни қўлга киритганидан кейин дунё ҳамжамиятида ўз ўрнини эгаллаш йўлида кенг иқтисодий ва демократик ислоҳотларни бошлади. Мустақилликнинг илк даврларида юртимизга келаётган турли диний экстримистик ташкилот ва гуруҳларни, уй ичидаги ҳавони янгилаш учун деразалар очилганда тоза ҳавога қўшилиб кирган чанг ва ғуборларга ўхшатгим келади. Динимизга бўлган қизиқиш, унинг минтақада эгаллаб турган муҳим мавқеига, ер ости ва усти бойликларига қизиқиш яхши ниятли ҳамкорлар билан бир қаторда халқимизнинг тинч-осуда ҳаётини заҳарлашга, одамлар орасида иккиланиш каби ҳолатларни вужудга келтиришга қаратилган вайронкор ғояларни мақсад қилиб олган ёт фикрли кимсаларнинг ташрифига ҳам сабаб бўлди. Ана шундай, меҳмонлардан бири бизни бир-биридан гўзал урф-одатларимизнинг асоси сифатида эътироф этилувчи ислом динимиздан айириш мақсадидаги миссионерлардир! Мамлакатимиз мустақил юрт сифатида илк одимларини ташлар экан, ўзлигимизни йўқотиб қўймаслик, ота-боболаримизнинг дини ҳисобланувчи Исломни ҳимоя қила олиш энг асосий вазифалардан бири сифатида эътироф этилди. Зеро, мамлакатимиз Президенти Ислом Каримов таъкидлаганидек, «Ислом ота-боболаримиз динидир. Уни ташқи таъсирлардан, ёт унсурлардан тозалаш барчамизнинг муқаддас бурчимиздир» .
«Юмшоқ ёғочни доим қурт ейди » - бу ҳаммамиз яхши биладиган мақол. Шуниннг учун ҳам улар қалбида имони суст кишиларни ахтаради. Инсон қачонки қалбида бўшлиқ пайдо қилса, кимдир унга яхшилик қилиб кўнглини олишга харакат қилади. Агар ўша ҳаракат бузғунчи бўлса, ўзига ва бошқалар учун ҳам зарардир. Президентмиз айтганларидек “Бу дунёда табиатда ҳам, жамиятда ҳам бўшлиқ бўлмайди. Қаердадир бўшлиқ пайдо бўлдими, ҳеч шубхасиз, уни албатта кимдир тўлдиришга ҳаракат қилади.”
Миссионерлар ўз мақсадлари йўлида хилма-хил йўл ва воситалардан фойдаланадилар. Уларнинг усул-найранглари доимо такомиллашиб боради. Қуйида улардан бир нечтаси санаб ўтамиз:
1. Инсоний ёрдамлар кўрсатиш. Бунга, албатта, моддий ёрдамлар (тиббиёт, озиқ-овқат) ва сўзсиз, руҳий ёрдамлар киради.
2. Маҳаллий халқ тилида ўша халқнинг урф-одатларини ҳисобга олган ҳолда, сифатли, рангли, расмли даъват китобчаларини бепул тарқатиш. Мусулмонлар учун чиқарилган бу китоблар кўпинча Қуръон оятлари билан «безалади».
3. Насронийликни тарғиб қилувчи газета-журналлар чиқариш.
4. Насронийликка қизиқтирувчи аудио-видео кассеталар тарқатиш.
5. Радио-телевидение орқали жонли кўрсатувлар тайёрлаш. Бу кўрсатувлар орқали аҳолини мулоқотга чорлаш, адреслар алмашиш.
6. Турли мавзуларда тадбирлар ва анжуманлар уюштириш.
7. Мусулмон ўлкаларга турли номлар остида (масалан, ҳамшира, тил ўргатувчи, тарбиячи) миссионер кадрлар жўнатиш.
8. Якка шахсларга даъват хатлар жўнатиш.
9. Ёшлар жамиятлари билан ҳамкорлик қилиш.
10. Инглиз тили, компьютер ўргатиш ниқоби остида миссионерлик кутубхоналарини, клубларини ташкил этиш.
11. Ўз сафларига қўшилганларни моддий рағбатлантириш, уларни чет элларга жўнатиш, иш билан таъминлаш. Бу кўрсатилаётган ғамхўрлик остида яна нима нарсалар бор экан. Яққол кўриниб турибдики, асл мақсад нафақат динидан чикариш, балки айрим ҳомий бўлаётган давлатларнинг сиёсатларига кўр - кўрона эргашадиган манқуртлар тайёрлаш экан.
Яна ўйлаб юқоридаги ғамхўрликларини кўриб, уларнинг ниятлари уч нуқтада жамланади дейиш мукин:
1. Халқларни насронийлаштириш. Шу орқали уларни иқтисодий, сиёсий, маънавий жиҳатдан Ғарб давлатлари таъсир доирасига олиш.
2. Халқларда ўз динига нисбатан шубҳа уйғотиш, уларни ўз динидан чиқариш ва динсиз қолдириш.
3. Қадимдан насроний бўлганларни ўз динларида мустаҳкамроқ туришга чорлаш ва улар сафини «янги насронийлар» билан тўлдириш.
Уларнинг мақсадлари халқга ёрдам бериш эмас балки ўз манфаатларини кўзлаб иш тутишдир. Бу йўлга кираётган кимсалар ўзларидан аввал алданганларни эшитиб билган бўлсалар ҳам, яна улар ортларидан эргашишлари, улар учун энг аянчли холат.
Демак, аввало инсоннинг эркин фикри бўлмоқлиги лозим, агар инсонда фикр бўлмаса, унга кимдир эгалик қилади. Натижада бузғинчи фикр келади. Миссионерлар учун мана шу тоифа инсонлар керак, уларнинг мақсадлари вайронкор фикрдир. Улуғ бобоколонларимиз Абу Наср Форобий ўзларнинг ҳикматларида келтирган эканлар: “Агар фикрлари ва ҳаракатлари жамият манфаатларига хизмат қилмайдиган бўлса, мамлакатни бундай кишилардан тозалаш керак” .Бу дегани ҳамма инсон халқ фойдаси учун яшасин. Шундагина юрт тинч, ватан равнақ топади.

Жамолиддинов Зиёвиддин
Нукус Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний
ўрта махсус ислом билим юрти талабаси
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш