Она сути -бебаҳо неъмат.

25-03-2024, 20:49 admin Мақолалар 245

Она сути -бебаҳо неъмат.

Она сути- гўдак учун энг яхши озуқа.
Туғилган ҳар бир болани туўлақонли эмизиш ота-онанинг бурчи боланинг ҳаққидир.Ота - онадан туғилган ҳар бир фарзанд соғлом бӯлиши учун у аввало тўлақонли эмизишга муҳтождир. Бу муҳим иш ота- онанинг вазифасидир. Она болани эмизади. Онани нафақа билан таъминлаб туриш болани эмизишни тӯғри йӯлга қӯйиш эса отанинг вазифасидир. Гўдакнинг ҳақларидан бири оналарнинг энг маътабар вазифаси фарзандини 2 йил эмизиш. Янги туғилган гўдакнинг жисми ва рухи соғлом бӯлишига ва ўсишига онанинг сути афзал озуқадир.
Боланинг суяги она сути билан шакилланади ва рухий ривожланиши учун хам она сути зарур озуқа хисобланади. Озуқанинг муддати 2 йил бӯлиш керак. Хозирги пайтда илмий текширишлардан сўнг гўдак бола учун энг яхши озуқа она сутидир. Тарихдан маълумки дунёда довруғ солган аксарият буюк алломаларга фозилу уломоларга болалик пайтида оталари ҳаром касб билан топилган бирор луқма ҳам, таом хам едирмаган. Оналари уларни бетаҳорат эмизишмаган. Болани соғлигига путур етмаслиги учун Аллоҳ таола бандаларга фарз қилинган у‌лкан ибодатлардан бири рӯзани эмизикли оналарга тутмасликка рухсат берган. Она рӯза тутса толиқиб коладиган бӯлса бу эмизикли фарзандига оғир келадиган бӯлса рӯза тутмасликка рухсат бор. Бола кӯкракдан ажратгандан сӯнг қазосини тутиб беради. Бу ҳам бола соғлом бӯлиш учун ислом шариати кӯрган чора ва тадбирлардан бири. Эмизикли гўдаклар 6 ойлик бўлгунча озуқага бўлган эҳтиёжини она сути ҳисобига қоплайди. Бу ёшдаги болаларнинг ривожланишини таъминлайди.Она сути қўйидаги ҳусусиятларга эга.
-унга микроблар тушиш эҳтимоли йӯқ
-доимо янги ҳарорат 36-37 даражада бӯлиб бола танаси ҳароратига якин.
- ошқозонга аста-секин ва оз -оздан тушади ва кичкинтой танасига таомнинг таркибий кисми тўла холда парчаланмай сӯрилади. Она сутида чақалокнинг дастлабки ойларда айрим юқимли касалликлардан ҳимояловчи иммун таначалар ҳамда хазм жараёни яхшиловчи ферментлар мавжуд. Шу сабабли бу бебаҳо неъмат билан улғайган болалар ҳар тамонлама яхши ривожланади. Рахит камқонлик касаллиги ошқозон -ичак фаолиятининг бузилиши каби хасталиклар диярли кузатилмайди. Зотилжам билан эса камдан кам холларда оғрийди.

Хатирчи тумани "Янгирабод" мфй отинойиси Худайназарова Л.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш