Фарзандлар қалб райхонларидир.

25-03-2024, 20:48 admin Мақолалар 173

Фарзандлар қалб райхонларидир.

Фарзанд Аллоҳнинг санаб адоғига етиб бўлмайдиган неъматлари ичидаги бир неъматдир. Албатта, наслимизни давом эттириш учун ҳомиладор аёлни саломатлигига эътибор қаратишимиз зарур. Уларнинг овқатланишида витаминларга бой бўлиши керак. Булар она ва бола соғлигига самарали таъсир кўрсатади.
Фарзанд дунё ҳаётининг зийнатидир. Аллоҳ яратиб қўйган мўъжизаларни саноғи йўқ. Шу мўъжизалардан бири, бу она сутидир. Оналар кўкрак сутининг мўъжизавий таркибида 90 фоизи сувдан иборат экан. Қолган 10 фоизида оқсил, шакар, ёғ, фосфор каби бола организми учун керакли моддалар ташкил қиларкан. Бу моддаларнинг миқдори бола организми учун талаб қилинадиган меъёрдан ошмас экан. Онанинг сути билан биргаликда болани ҳар хил ёқимсиз ҳолатлардан асрайди. Шунингдек она сути чақалоқнинг ичак фаолиятига яхши таъсир кўрсатади. Она ва бола ўртасида меҳр, бир-бирига талпиниш шаклланади. Оилада иқтисодий тежамкорликни таъминлайди. Она сути билан иммунитетни мустаҳкамлайди.Ислом шароитида она сутини боланинг ҳақларидан биридир дейилади. Қуръони каримда "Оналар фарзандларини тўлиқ 2 йил эмизурлар, эмизишни батамом қилмоқчи бўлган киши учундир".(Бақара сураси 233 оят). Кўкрак сути сунъий сутга қараганда осон ҳазм бўлади. Ҳадисдан кўриниб турибдики, фарзандини кўкрак сути билан эмизган она Аллоҳнинг ажр савобига эга бўлади. Аммо шундай оналар борки, ўзлари истасаларда, соғликларидаги муаммолари ёки сутнинг озлиги сабабли сунъий сутдан фойдаланишларига мажбур бўладилар. Бундай ҳолатларда диндор ва ҳалол ейдиган аёлга эмизишга рухсат берилган.
Инсон зоти доимо меҳр-муҳаббатга эҳтиёжи бўлади. Онанинг бола учун ҳеч бир ҳаракати савобсиз, ажрсиз кетмас. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар" Жаннат оналар оёғи остидадир "-деб. Албатта, ҳадисларда онанинг фарзанди учун қилган ҳаракатлари дунё-охиратининг бахту саодатига сабаб бўлмай қолмас экан. Қадимдан маълумки ўтган аллома ва шайхларимиз болалик пайтларида оталари томонидан ҳаром луқма едирмай вояга етказганлар. Оналари эса таҳоратсиз эмизмаганлар. Биз каби ёши улуғ кишилар тўй ва маъракаларда ёшларимиз онгига улуғ аждодларимиз фазилатларини етказишимиз, она сутининг фойдаси ҳақида тушунча беришимиз керак деб билдик.

Боғишамол маҳалла отинойиси Ибрагимова Гулнора.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш