Она сути – ҳаётбахш неъмат
Буюк бобокалонимиз, тиб илмининг султони Абу Али ибн Сино она сутини қуёшга қиёслаган. Алломанинг таъбирича, ер юзидаги мавжудотлар учун қуёш нури қанчалик зарур бўлса, бола учун она сути шунчалик ҳаётбахшдир.Она сути таркибида фарзанд соғлом улғайиши, тетик ва баркамол вояга етиши учун зарур бўлган юздан зиёд микроэлемент мавжуд эканлигини бугунги замонавий илм-фан тасдиқлайди. Сунъий озиқлантириладиган гўдаклар эмизиладиган болаларга нисбатан ўлим хавфига ўн тўрт баравар кўпроқ дучор бўлиши аниқланган. Шунингдек, болани кўкрак сути билан озиқлантирадиган оналарда сут бези саратони касаллиги келиб чиқиши хавфи камаяди.
Бутун дунёда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, БМТнинг Болалар жамғармаси – ЮНИСЕФ кўмагида тиббиёт муассасаларида болаларни она сути билан озиқлантиришга оид “Ўн қадам” тамойили ҳаётга татбиқ этилмоқда. Ҳар йили дунёда ушбу масалаларга бағишланган тадбирлар, ҳафталиклар ўтказилмоқда.
Президентимиз Ш. Мирзиёев раҳнамолигида мамлакатимизда амалга оширилаётган тиббий-ижтимоий ислоҳотлар жараёнида оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, оилада соғлом фарзанд туғилиши ва камолга етишини таъминлаш, ўсиб келаётган авлодни ҳар томонлама соғлом ва баркамол этиб вояга етказишга доимий эътибор қаратилмоқда. Бу жараёнда замонавий тиббиёт ютуқлари билан бирга эзгу анъаналаримиздан ҳам кенг фойдаланилаётир. Хусусан, чақалоқни туғилган заҳоти она бағрига бериш ва кўкрак сути билан озиқлантириш йўлга қўйилди.
Болаларни кўкрак сути билан озиқлантириш бўйича миллий тажриба ва жаҳон тиббиётининг илғор услубларини тиббиёт ходимлари ўртасида кенг оммалаштириш мақсадида мунтазам равишда семинар-тренинглар ташкил этилмоқда. Бирламчи тиббиёт муассасалари, туғруқ мажмуалари, болалар шифохоналари ва бошқа саломатлик масканларида она ва болага замонавий усулда тиббий ёрдам кўрсатиш, болани парваришлаш, кўкрак сути билан озиқлантиришни тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратилаётир. Бу борада фаоллик кўрсатаётган тиббиёт масканлари ЮНИСЕФнинг “Болага меҳри баланд шифохона” сертификати билан тақдирланмоқда. 2011-2012 йилларда мамлакатимиздаги тўқсонга яқин тиббиёт маскани ана шундай эътирофга сазовор бўлди.
Мутахассислар таъкидлашича, болани олти ойликкача истисносиз она сути билан озиқлантириш ҳаётга татбиқ этилаётган “Ўн қадам” тамойилининг муҳим йўналишларидан биридир. Яъни, чақалоқ олти ойлик бўлгунича бола вужуди учун зарур бўладиган барча озуқа моддалари ва сувга бўлган эҳтиёж она сути ҳисобига тўлиқ қопланади.
Она сутининг фарзанд учун афзалликлари
1.Оғиз сути ва она сутида ичак инфекцияси чакирувчисига, эшерихий, шигелла, энтеровирус, респиратор инфекцияга, вирусли касалликлар қўзғатувчисига, бактериал инфекцияларга қарши антителолар бор.
2.Оғиз сутида иммуноглобулинларнинг барча синфлари, асосан ИгА (90%) бор.
3.Лактасияда унинг миқдори камаяди, лекин суткалик талаби юқорилигича қолади.
4. Бу иммуноглобулин инвазияга қарши биринчи ҳимоя вазифасини ўтайди, бактериялар адгезиясини пасайтиради, вирусларни нейтраллайди, аллергизасияни камайтиради.
Лактасиянинг биринчи 4-ҳафтасида она сутида лактоферрин (50-100мг/л) бўлади, у фагоситозни активлаштиради, ичакда ионизасиялашган темирни боқлайди, бактериал флорани янгидан ҳосил бо´лишини блоклайди.
5.У сутдаги умумий оқсилни 15-20%ини ташкил қилади. Сигир сутида лактоферрин 10-15 марта кам.
6.Оғиз сутида С3 комплемент компонентлари (30мг кунда) ва С4 (10мг кунида) мавжуд.
7.Она сутида сигир сутига қараганда лизосим миқдори 100-300 марта юқори бо´лади. Унинг таъсири бактерия қобиғини зарарлашдан иборат, сўлакда амилазанинг ҳосил болишини стимуллайди, ошқозон кислоталигини кўтаради.
8.Она сутида бифидус-фактор бор, унинг активлиги сигир сутига нисбатан 100 марта юқори. Бу углевод бифидус флора, сут ва сирка кислотаси ҳосил бўлишини таъминлайди, ўз навбатида стафилококк, салмонелла, шигелла, эшерихий ўсишига тосқинлик қилади. Табиий овқатлантиришда ичакда лактобактерин ва бошқа микроорганизмларнинг нисбати 1000:1; сунъий овқатлантиришда эса – 10:1га тенг.
1 мл она сути таркибида 0,5-1 млн гача тирик ҳужайралар, макрофаглар 50-80%, лимфоситлар – 10-15% Сутдаги макрофаглар интерферон, лактоферрин, лизосим, комплемент компонентларини синтезлайди, улар ўз ҳусусиятларини ичак инфекцияларида ҳам сақлайдилар.
9.Она сутига аллергия аниқ эмас, бир ёшгача бўлган болаларда сутли аралашмага аллергия эса 18%ни ташкил қилади.
10.Она сути, асосан оғиз сути, сигир сутидан фарқли, ўз таркибида гипофиз, қалқонсимон без гормонларини сақлайди.
11.Она сутида 30 га яқин фермент бор, улар гидролизда ҳатнашади, бу она сутининг юқори ҳазм болишини таъминлайди.
12.Она сутида оқсил 2 марта кам, лекин углеводлар (лактоза) хайвон сутига нисбатан кўпроқ. Ёг´лар миқдори бир хилда. Углеводларнинг энергетик баҳоси она сутида – 45%, сигир сутида – 30%, ёг – 50% энергетик қийматини ташкил қилади.
13.Она сутида сигир сутига қараганда кул камроқ бо´лади.
Зардобдаги лактоалбумин ва лактоглобулинлар миқдори казеиногенга нисбати 3:2 ни ташкил этади, шунинг учун мослаштирилган аралашмалар зардобли оқсил билан то´йинган. Она сутида протеолитик ферментлар ҳам бо´лади.
14.Кўкрак сутида ёгларни асосий компонентлари – уч глисеридлардир. Болалардаошқозон ости бези липазаси активлиги пастлиги ва конюгасиялашган от тузларининг паст концентрасияси ёг´ гидролизини қийинлаштиради. Кўкрак сутида палмитин кислота миқдори паст, у енгил гидролизни таъминлайди.
Кўкрак сутида сут глюкозаси (лактоза) сигир сутига нисбатан кўпроқ, кўкрак сутида – лактоза, ингичка ичакда секин ҳазм бо´лади ва ёгон ичакда граммусбат бактериал флора ўсишини таъминлайди.
15.Кўкрак сутида кальций ва фосфорнинг нисбати 2-2,5:1, сигир сутида -1:1, бу уларнинг сорилиши ва ҳазм бўлишигаа таъсир кўрсатади. Кўкрак сутида кальцийнинг ҳазм болиш коэффисиенти 60%, сигир сутида – жами 20%.16. Она сути сигир сутига қараганда темир, мисс, цинк, ёгда эрийдиган витаминларга бой бо´лади.
Она сути мўжизаси
Илгарилари момоларимиз болалар инжиқ ва нимжон булса, она сутига тўймаган, - дейишарди. Ёки бола сал безорироқ чиқса, бегона онанинг сутини эмганда! –деб қўйишарди.
Болани онанинг кўкрак сути билан боқишнинг афзалликлари кўпгина илмий манбаларда исботланган.
Она сутининг тенгсиз мўъжиза экани қадимдан маълум. Авлод соғломлиги учун курашишнинг муҳим омили ҳам гўдакни онанинг кўкрак сути билан боқишдир. Бола дунёга келгандан сўнг дастлабки икки уч кун ичида онанинг сут безлари сарғимтир рангли суюқлиқ ажратади. Бу увуз сути бўлиб, таркиби ҳаётий қувватга йўгрилган бўлади, шифобахш хусусиятлар беҳисоб. Кўкрак сутида бола ҳаёти учун ғоят зарур бўлган озиқ моддалар ва витаминлар мавжуд. Улар гўдак вужудига осон цингади ва тўлиқ ҳазм бўлади. Бундан ташқари, она сутида болани турли хил касалликлардан сақловчи моддалар – антителалар ва ферментлар бор. Она сути таркибидаги углеводлар озиқлик хусусиятидан ташқари, ичакларда микробларнинг ўсишига йўл қўймайди, ундаги кальций ва фосфор тузлари эса бола скелетининг тўгри шаклланиши ҳамда яхши ривожланиши учун ғоят муҳим. Кўкрак сутининг яна бир хусусияти шуки, бола танасида ҳар хил хасталикларга қарши бир умрга етгулик иммунитет ҳосил қилади.
Она сути билан бирга гўдак танасига нафақат шифобахш моддалар, балки онага нисбатан битмас-туганмас муҳаббат туйғуси ҳам ўтади. Она сутини эмган бола иймон- эътиқодли, ота-онасига меҳрибон бўлиб ўсади. Қаранг, америкалик бир гуруҳ олимларнинг тадқиқот натижаларига кўра, жиноятчиларнинг 90 фоизига яқини гўдакликдан сунъий озиқалар билан боқилганлар ташкил этар экан. Бу ҳақиқатни ҳар бир ёш онага ўз вақтида тушунтириш зарур. Чунки фарзандни соғлом ва бақувват бўлиб вояга етишини истаган ҳар бир аёл уни аввало кўкрак сути билан боқиши керак. Туғилган гўдак киндиги кесилган захоти эмизиш учун онасига берилади. Чунки, тўққиз ой давомида жон томири билан онага боғланган гўдакни туғилганидан сўнг ҳам бир лаҳза бўлсада ундан узоқлаштирмаслик зарур
Япониялик шифокорлар эндигина дунёга келган гўдакни она қорнига ётқизиб қўйишган. Маълум фурсат ўтгач, чақалоқ кўзи юмуқ ҳолда ҳаракатланиб , секин аста она кўкрагигача келганва лаблари билан тамшаниб кўкрагини эма бошлаган.
Қанчалик ғаройиб ҳодиса бу! Кўкрак сути она ва гўдакни бир-бирига боғлаб турувчи яқинлик туйғуси, меҳр инъикоси, мўъжиза… шундай экан, янги бўшаган ёш оналар гўдакларини қачон ва қай ёшгача эмизиш, қандай парваришлаш зарурлигини яхши биладиларми?
Она сути чақалоққа ризқ қилиб берилган неъмат. Гўдакни олти ойлик булгунига қадар фақат кўкрак сути бериб боқиш зарур. Қадимдаёқ момоларимиз она сутининг хосиятини чуқур англаб болаларини 2 йил эмас, ҳатто 3-4 ёшига довур эмизиб боққанлар. «Ўғил болани ўттиз ой, қиз болани йигирма тўрт ой эмизиш керак» деган гапларни ёш оналарга доимо уқтириб боришган. Қадриятларимиз унутилаёзган кечаги кунларда бола увуз сутидан бебаҳра қоларди. Уч – тўрт кундан сўнггина онасига бериларди. Бунинг устига болани соатга қараб, ҳар уч соатда эмизиш кераклигини айтиларди. Она сути етишмаса турли миллатдаги оналардан соғиб олинган донор сути сўргичда эмизиларди. Ҳозир она кўзи ёрилгани ҳамоноқ гўдагига кўкрагини тутарди. Шу заҳотиёқ унинг каровоти ёнига гўдагининг жажжи каровотчаси қўйилади. Бола йиғлаган пайтда дарҳол эмизиш кераклиги қадимдан маълум. Лекин, чақалоқнинг йиғиси фақат очиқиш аломати эмаслигини, бунга алоҳида аҳамият бериш зарурлигини биз ёш оналарга тушунтириб борамиз.
Болани эмизиш хомиладорликдан сақловчи восита ҳам. Она ўз гўдагини икки ёки уч ёшигача кўкрак сути билан боқса, шу вақт ичида дам олади, танаси илгарига соғлом ҳолатига қайта боради. Бу билан у нафақат ўзини, балки гўдагини ҳам турли хасталик ва нохуш ҳолатлардан асрайди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, чақалоқ онасини камида олти ой эмса, ҳар йили дунё бўйича бир миллиондан зиёд болани ўлимдан сақлаб қолиш мумкин бўларкан. Сунъий озиқлар билан ўсаётган болаларга қараганда она сутини эмган болаларда касалликка чалиниш 2,5 баробар камроқ кузатилади.
Хатирчи тумани Дўстлик МФЙ
Отинойиси Барнаева Тўрсуной.