Ботил ғояларидан бири

25-01-2018, 10:21 admin Мақолалар 1 381


Бугунги мусулмон жамиятлари учун хавф солиб турган хатарларнинг энг каттаси – вақти-вақти билан намоён бўлиб турган “динда ҳаддан ошиш тўлқинлари”дир. Динда ҳаддан ошиш: Мухолиф томонни йиқитиш ва кофир деб ҳукм қилиш, дин аҳкомларини бузиб талқин қилиш билан обрўсизлантириш кабиларда кўзга ташланади.
Ҳаммамизга маълумки, Сурия ва Ироқ ҳудудида ўзларини ИШИД ( Ироқ Шом Ислом Давлати) деб атаётган бир ҳаддан ошган, адашган фирқа чиқди, улар ўзларини ҳақ йўлда деб даъво қилишиб, ўзларига эргашмаганларни эса залолатда деб даъво қилишди. Жумладан уларнинг даъволаридан бири: “ИШИД - душманларининг кўплиги билан мушарраф бўлган” дейишади. Зеро, “Кофирлар ўзларининг барча тоифалари билан, хоин раҳбарлар ва жосус гуруҳлар бугун бизга қарши бирлашиб, ҳамла қилмоқда. Мана шуларнинг барчаси ИШИДчилар тутган йўлнинг тўғри эканига, уларга қарши бўлганлар эса нохақ эканига далилдир, уларнинг озчилик бўлгани уларга зарар бермайди” деб жар солишмоқда. “Чунки Аллоҳ таоло: “Ва агар ер юзидагиларнинг кўпларига итоат қилсанг сени Аллоҳнинг йўлидан адаштирадилар” (Анъом-116)ояти ва “Одамларнинг кўплари, гарчи сен қизиқсанг ҳам мўъмин эмаслар” (Юсуф-103)ояти, деб марҳамат қилган” деган даъволарни қилишмоқда.
Ушбу айтилаётган даъволарда бир қатор чалғитишлар мавжудки уларни қўйидагича баён қилиш мумкин. “Душманларнинг кўплиги тутилган йўлнинг тўғри эканига далолат қилади” деган гап янгидан ўйлаб топилган бидъат гап бўлиб, шариатда бу гапни асословчи ҳеч бир ҳужжат йўқ. Зеро, бир йўлни тўғри ёки нотўғрилигини аниқлашда ўнга қарши ва мухолиф гурухни кўплиги эътиборга олинмайди. Балки, у гуруҳнинг Аллоҳ таолонинг буйруқларига ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларига мувофиқ келиши билан белгиланади. Бунга яққол мисол “Хорижийлар” фирқасидир. Чунки, саҳобалар, тобеъинлар, улардан кейинги табъа тобеъинлар ҳам “Хорижийлар”га қарши кураш олиб боришган. Агар хорижийлар ҳақ йўлда бўлишса Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) билан замондош бўлган, у зот(соллаллоҳу алайҳи васаллам)дан дарс олган саҳобалар, саҳобаи киромлардан дарс олган тобеъинлар адашган бўлар экан-да?! Улар даъво қилаётган ушбу оятларнинг асл мазмунини айтадиган бўлсак, гапнинг ёки ишнинг тўғри ёки нотўғрилиги уни айтаётган ёки қилаётганларнинг сонига қараб белгиланмайди, балки, Аллоҳнинг ҳукмига қараб белгиланади.
Юсуф сурасининг 103-ояти тафсирига келадиган бўлсак, бу оят Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) учун, хос нозил бўлган оятдир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қавмларига яхшиликни раво кўрганларидан, уларнинг иймонга келишларини жуда қаттиқ истар эдилар. Шунга ҳаракат ҳам қилар эдилар. Аммо, Аллоҳ таоло бу уриниш уларнинг иймонга келишларига сабаб бўла олмаслигини билдирмоқда. Бу манфур кимсалар эса Аллоҳ таолонинг оятларини ўзларига мослаб, маъноларини тескари талқин қилмоқдалар ва Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг ҳадиси шарифларини ҳам худди шундай ўзгартирмоқда. Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): “Менинг умматим залолатда жамланмайди. Қачон ихтилофларни кўрсангиз, ўзингизга катта қораликни лозим тутинг” дедилар. Албатта бу “катта қоралик”дан кўзланган мурод - кўпчилик жамоатдир, ислом уламолари ҳеч қачон залолатда жамланмайди. Шунинг учун бу ИШИД фирқасининг бу қилаётган даъволари залолатдан бошқа нарса эмасдир.

Хатирчи туман “Шайх Гадой селкин” жоме масжиди имом хатиби: Б.Ҳакимов
“ИШИДнинг ботил ғоялари ва уларга раддиялар” китоби асосида.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш