ИСЛОМДА АҚИДАПАРАСТЛИК ҚОРАЛАНАДИ
Инсоннинг кундалик ҳаёти учун энг зарур эҳтиёжлардан бири тинчлик ва осуда ҳаёт эканлигини, аслида, ҳаётнинг ўзи Аллоҳнинг инсонларга берган улуғ инъоми ва буюк неъмати эканлигини ҳар бир инсон билиши ва тан олиши зарур бўлган қонуниятлардандир. Ислом динида тараннум этиладиган “шукроналик” асосида ҳам, ҳар бир куннинг қадри ва бетакрорлиги, ҳаёт - Яратган инъом айлаган неъматларининг энг олийси эканлиги тўғрисидаги фикр ётади.
Шу боис, ислом динида “динда ҳаддан зиёд кетиш” орқали ўз яқинларини қийин аҳволга солиб қўйиш, диний тақводорлик масалаларини нотўғри талқин қилиш, кибр-ҳаво, бошқа инсонларга зарар етказиш, ноҳақ қон тўкилишига олиб келадиган амалларни қилиш, ўз жонига қасд қилиш ва ўз танига жароҳатлар етказиш каттиқ қораланади.
Бу борада ҳадисларда шундай дейилади: «Қиёмат куни одамлардан биринчи навбатда ноҳақ тўкилган қонлар тўғрисида сўроқ қилинур».
Қуръони Каримда ўз жонига қасд қилиш энг катта гуноҳлардан экани таъкидланган:
...ўзларингизни ўлдирмангиз! Албатта, Аллоҳ сизларга раҳм-шафқатлидир .
Хар бир киши Яратганнинг бандаси эканлигини ва бошқа инсонларга моддий ва жисмоний зарар етказиш, айниқса “нафс эгасини” ноҳақ қатл этиш, унинг қонини тўкиш, оиласи ва фарзандларини боқувчисиз қолдириш, инсон ҳаёти устидан ҳукм чиқариш ислом арконларида “гуноҳи азим” ҳисобланади.
Ўз жонига қасд қилиш, ўзини ҳаёт неъматидан маҳрум қилишдир, яъни, Аллоҳ инъом этган неъмат ва ризққа қарши чиқиш, Яратган хукмини инкор этиш ислом динида энг катта ва кечириб бўлмайдиган гуноҳлардан биридир. Шу боис, муқаддас китоблардан бўлган Қуръони Каримда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларда ҳам ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари, уларнинг қайси вазиятда ва нима сабаблардан вужудга келганига қарамай, қаттиқ қораланади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қиладилар:
"Ким ўзини бир темир парчаси билан ўлдирса, қиёмат кунида жаҳаннам ўтида темир парчаси қўлида, абадий равишда у билан ўзини ўлдириб азобланиб ётади. Ким заҳар ичиб ўзини ўлдирса, доимий равишда заҳарланиб жаҳаннам ўтида азобланади. Ким ўзини тоғдан ташлаб юборса, доимий равишда жаҳаннам ўтида ўзини тоғдан ташлаб ўлдириб азобланади".
Шунингдек, Исломда динни англаш ва эътиқод йўлларида шубҳага солувчи, динни ислоҳ қилишга қарши қаратилган, динда камчиликларга йўл қўювчи ҳар турли фирқа ва оқимлар ҳаракатлари ва интилишларидан эҳтиёт бўлишлик лозимлиги таъкидланади.
Шу билан бирга, динда ҳаддан ошишлик, ғулуга кетиш қораланиб, ғулу йўлига тушганларни тўғри йўлга солишлик анчайин мушкул ишлардан эканлигига эътибор қаратилади. Бу вазифанинг мушкуллиги шу билан белгиланадики, бундай одамларнинг адашган эканликларини ташқи томондан англаб етиш қийинчилик туғдиради. Чунки улар ташқи кўринишидан жуда тақводор, диндор бўлиб кўринадилар, улар сиртдан динга жуда ихлос қўйган инсонлар деб халқ ичида таниладилар, ибодатларни жуда аниқ қилиб бажараётгандек, ислом арконларини тўғри билиб, тўғри талқин қилаётгандек кўринадилар.
Шу боис, халқ ўртасида уларнинг ўз қатъий фикрлари ва ислом ақидалари бўйича ўз хукмларини очиқ айтишга имкониятлари бўлади. Халқ уларга ишонади. Халқ уларга қарши гапиришга журъат этмайди, чунки омма орасида ўзининг сабабсиз “Сен гуноҳкорсан!”, “Сен Аллоҳнинг қаҳрини келтирдинг!” ,“Сен кофирсан!” каби сўзлар билан таъқиб қилиниши ва баҳоланишини истамайди ҳеч ким. Аммо бундай соҳта “тақводорлар” ўзига ислом асосларида берилмаган ва ўз қабиҳ ниятларига таянган эътиқод борасидаги “ҳукмдор”лигидан воз кечмайди. Аслида улар диннинг моҳияти ва ривожига раҳна солувчи инсонлардир. Чунки, ислом асосларида Яратган номидан ҳукм чиқаришга ҳеч кимга, айнан ўша “тақводорларга” ҳам изн берилмаган.
Қуръони Каримнинг “Моида” сурасида Аллоҳ таоло “Эй, имон келтирганлар! Сизлар учун Аллоҳ ҳалол қилиб қўйган нарсаларни ҳаромга чиқармангиз ва ҳаддан ошмангиз! Зеро, Аллоҳ ҳаддан ошувчиларни ёқтирмайди”, дейди .
Шунинг учун, ислом дини асослари ва эътиқод масалаларида жуда каттиқ эҳтиёткорлик ва асосли билимларга эга бўлишлик талаб этилади. Зотан, ҳар бир нарса ҳақида унинг мазмунини чуқур ўрганмагунгача ҳукм чиқариш мумкин эмас. Айниқса, шариат ва дин арконлари, инсонлар эътиқоди масалаларида алоҳида эътибор ва салоҳият талаб этилади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг айтган “дин – насиҳатдир” деган ҳадиси мубораклари бор. Эътиқод инсон руҳияти ва психологияси билан боғлиқ ҳолат бўлиб, инсон руҳиятида айнан соф ва чуқур эътиқодни вужудга келтириш инсон қалбини махсус калит билан очиш билан баробардир. Инсон қалбини эса майинлик, англаш, ишонч уйғотиш билан очиш мумкин. Тажовуз, қўрқитиш, мажбурлаш, зўрлаш билан инсон “қулфи дилини” очиб ва забт этиб бўлмайди.
«Насиҳат» - холис, покиза, содиқлик маъноларни билдиради. Насиҳат сўзи ортида меҳр ва шавқатли муносабат, тушуниш ва англаш ётади. Урфда эса, бир кишининг бошқа инсонга холис ният, содиқлик билан яхши йўл-йўриқларни айтиши ва сўзига ишонтириши назарда тутилади. «Дин насиҳатдир» деб таъкидланган ҳадисдан диннинг асосий мадори, унинг кучи ва моҳияти - инсонга муҳаббатли муносабат эканлиги келиб чиқади.
Ислом манбаларида динда ҳаддан ошишни билдирувчи бир неча истилоҳлар ишлатилади.
Улардан бири “ғулув” – динда чегарадан чиқиш ва ҳаддан ошини, “татарруф” – бир тарафлама бўлиш, мўътадил бўлмасликни англатади, “танаттуъ” – тилида ва амалда чуқур кетишликни, “ташаддуд” - шиддатли, яъни сабрсиз муносабатни, “унф” - қўполлик қилиш, куч ишлатишни” билдиради. Демак, ислом асосларида сабрсизлик, амал ва сўзларда, ғояларда кўполлик, куч ишлатишлик ва зўравонлик масалалари каттиқ гуноҳлардан ҳисобланган ва қораланган.
Ҳофиз ибн Ҳажар ўзининг машҳур китоби «Фатҳул Борий»да ғулувни таърифлаб қуйидагиларни билдиради, “Ғулув бир нарсада муболағага кетиш ва ҳаддан ошган ҳолда қаттиқ тутишдир”.
Шундай қилиб, ислом ақидаларини нотўғри талқин этиш орқали эътиқод асосларини бузиб кўрсатиш, инсонларга исломни “бузғунчилик ва қўпорувчилик” асосида тарғиб қилиш, “шаҳид”лик амалиётларига ёшларни ўргатиш, ўз жони ва бегуноҳ одамлар жонига онгли равишда қасд қилиш, мутаассиблик ва жаҳолат, маънавий кўрлик ва жинояткорлик ислом тарихида унинг илк ривожланиш даврлариданоқ равшан бўлган, шунинг учун шариатда қораланган.
Эътиқод масалаларида тўғри йўлдан адашиш ва бошқаларни ҳам адаштириш, дин моҳиятини нотўғри тушунтириш асосида инсонларни бир-бирига қарама-қарши қўйиш, улар ўртасида низолар келтириб чиқариш, шунингдек зўравонликка чақириш ва уни тарғиб қилиш мусулмонлик асослари ва эътиқод поклигини вайрон қилувчи амаллар ҳисобланади.
Шунинг учун биз ўзимиз ота-боболаримиз минг йиллардан буён адашмай-оғишмай келаётган ақидамизни билсак, тўғри англасак ва уни келажак авлодларга соф ҳолатда етказсак, ўйлайманки, бизни ва фарзандларимизни ҳар хил тажовузкор кучлар ўз домига тортиб кета олмайди.

Кармана туман “Қосим Шайх” жоме масжиди имом хатиби Юнусов Мустафо