Бизларни яратган ва махлуқотлар ичида энг мукаррам қилган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин. Аллоҳ таоло Одам ато ва Момо Ҳаводан дунёга келган зурриётларини ерга турли миллат ва элатларга бўлиб қўйди. Аллоҳ таоло Қуръони каримида марҳамат қилиб “Эй инсонлар? Дархақиқат, Биз сизларга бир эркак (Одам) ва бир аёл (Ҳаво)дан яратдик ҳамда бир-бирларингиз учун сизларни (турли-туман) халқлар ва қабилалар (элат) қилиб қўйдик, Албатта, Аллоҳ назнида (энг азизу)мукаррамроғингиз тақводорингиздир. Албатта, Аллоҳ билувчи ва хабардор зотдир” (Ҳужурот сураси 13 оят).
Биламизки, инсон фарзанди қаерда қайси мамалакатда дунёга келса ана шур ер унинг учун қадрли ватанга айланиб қолади. Киндик қони тукилган жой инсон учун ҳамма нарсадан ҳам қимматли даргохдир. Пайғанбаримиз саллалоҳу алайҳу вассаллам Мадинаи мунавварага ҳижрат қилиб борганларидан сўнг тўғилиб ўсган ватанлари Маккаи мукаррамни эслаб: “Агар қавмим мени Маккадан чиқиб кетишга мажбур қилмаганида, ҳечам ўз ихтиёрим билан уни ташлаб кетмаган бўлар эдим”, деганлар.
Ҳозирги замонда ўз юртимиздан чет давлатларга бориб ишлайман деб,ўз юртимиздан чиқиб кетиб, ҳар-хил оқимларга қўшилиб қолишликлари ниҳоятда бир ачинарли ҳолатдир. Биз ёшларимизга мана шунақанги ёд оқимларга қўшилмаслиги учун тушунтириш ишларини ҳар қадамда олиб боришлигимиз, динимиз тинчлик дини эканлигини уқтириб боришимиз керак ва шарт. Шунинг учун, юртни севиш, ундаги бор нарсаларни ардоқлаб, соғиниб яшаш инсоният фитратида мавжуд бўлган нозик ҳис-туйғусидир.
Тарихдан маълумки, бирор бир миллат бошқа миллатни таҳқирламоқчи ёки оёқости қилмоқчи бўлса, аввало, унинг юртини босиб олиб, вайрон қилган ёки уларни юртидан қувиб чиқарган, ўз юртини душманлар қўлида қолганлигини кўрган миллатга бундан ортиқ хўрлик ва азоб йуқ. Зеро, юрт, миллат, дин тушунчалари инсон учун хар нарсадан азиз ва муқаддасдир.
Ҳар бир кимсага маълумдирки, ҳаёт оламида инсоннинг энг севган, қадрли, қимматли тўрт нарсаси бор. Улар: озодлик ва эркинлик, меҳнат билан топилган молга ўзи эгалик қилмоғи, туғилиб ўсган она-юртини ҳамда асрлар буйи асраб-авайлаб келаётган муқаддаси дини. Динимиз таълимотларида она юот ҳимояси, миллат фаровонлиги ва дин равнақи йулидан жон берган кишиларга ўз юртига содиқлик мақоми берилиши айтилган.
Ҳалқнинг бошига оғир кун келганда жонини сақлаш учун уни ташлаб қочиш инсонийликга тўғри келмаслиги барчага маълум. Халқимизда “Ўзга юртда шох бўлгунча ўз юртингда гадо бўл” деган ҳикматлаи сўз ҳам бор. Ўз ҳузур ҳаловатини ўйлаб, ўзгаларни унутган киши ҳеч қачон она-юртига, халқига, оиласига нисбатан садоқатли булаолмайди.
Ҳакимлар айтдилар: “Кишининг вафодорлиги унинг ўз юрти учун қайғуришидан, яқинларини соғинишидан ва умрининг зое кетказган лаҳзаларга ўкиниб яшашидан билинади”. Инсоннинг ўз халқига бўлган садоқати ва фидоийлиги юртни ҳимоя қилиш, тараққий топиб , ҳар тамонлама мустаҳкам ва қудратли бўлиши ҳамда халқнинг тинч ва фаровон ҳаёт кечиришига имконият даражада ҳисса қўшиши билан ўлчанади.
Аллоҳ таоло юртимиз, халқимизни тинчлигини барқарор ва ҳаётини бундан ҳам фаровон айласин.
Хатирчи туман “Полвонота” жомеъ масжиди имоми хатиби: С. Эгамбердиев