Барчамизнинг бурчимиз

15-12-2016, 15:37 Istamjon Khamrayev Ўзбекистон янгиликлари / Ислом олами 1 865

Барчамизнинг бурчимиз
Табиийки, инсон фарзанди қаерда, қайси мамлакатда дунёга келса, ана шу ер унинг учун қадрли ватанга айланиб қолади. Киндик қони тўкилган жой инсон учун ҳамма нарсадан ҳам қимматли даргоҳдир. Демак, шу ватанни ардоқлаш, ундаги бор нарсаларнинг қадрига етиб, уни соғиниб яшаш инсоният фитратидаги мавжуд бўлган нозик ҳис туйғудир.
Мустақиллик шарофати билан юртимизда қатор диний ва миллий қадриятларимиз қайта тикланди. Инсонларнинг эҳтиёжига қараб масжид ва мадрасалар очилиб, фуқароларимиз ихтиёрига топширилди. Муборак ҳаж ва умра зиёратларига ният қилган ватандошларимизга кенг ва қулай икониятлар эшиги очилди.
Шулар қаторида Аллоҳнинг бизларга берган неъматларини энг каттаси – тинчлик неъматидир. Тинчлик - Аллоҳнинг улуғ неъмати эканлиги ҳақида улуғларимиздан ривоятлар жуда кўп.
Шулардан бири, Оиша розияллоҳу анҳо онамиз бир куни Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламдан: "Ё Расулуллоҳ, агар мен Қадр кечасини топсам Аллоҳдан нимани сўрай деб сўраганларида, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: "Сиз Аллоҳдан гуноҳларингизни кечиришини ва офиятни (яъни тинчликни) сўранг" дедилар. Чунки, бу катта неъмат.
Аллоҳнинг бизларга берган бу тинчлигининг қадрига етиб, шу тинчлик туфайли бемалол қилаётган диний ва миллий қадриятларимиз ва ёшларимиз таълим тарбиясига раҳна солиш эҳтимоли бўлган ҳар хил таҳдидлардан уларни ҳимоя қилиб яшаш ҳаммамизнинг бурчимиздир. Зеро, ҳозирги таҳликали бир даврда атрофдаги нотинчликлар ва ҳар хил хунрезликлар эртага бизни ҳам бошимизга тушмаслиги учун бугун ҳаммамиз бирдек масъулмиз.
Муҳтарам Президентимиз айганларидек: "Мамлакатимиз ташқарисида тажавузкор, ақидапараст кучлар бўлиб, улар ислом дини халқимиз учун муқаддас қадрият эканидан фойдаланиб, ота- боболаримиз динини ниқоб қилиб, Ўзбекистонни демократик маърифий тараққиёт йўлидан оғдиришга, уни орқага қайтаришга уринмоқдалар. Бу фикрнинг тасдиғини Ўзбекистонда сўнгги йилларда пайдо бўлган, бизнинг динимизга ёт турли ақидапарастлик оқимига мансуб "Ҳизбут-таҳрир" дейсизми, "Мусулмон биродарлар" дейсизми, ҳаракатлар мисолида яққол кўришимиз мумкин".
Бузғунчилик ва зўравонликка асосланган, эътиқодий бирликка таҳдид солган бундай оқимлар фаолияти ўз даври уламолари томонидан қаттиқ қораланиб, султонлар томонидан таъқиб қилинганини алоҳида таъкидлаш лозим. Мусулмонлар ўртасига зиддият уруғини сепадиган, ислом номи остида сиёсий ҳокимиятни зўрлик билан эгаллашга қаратилган бу ғоялар ҳозирга келиб радикал оқимларнинг шаклланишига замин яратди.
Чунки, Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам: "Яхшининг суҳбати сени яхши қилур, ёмоннинг суҳбати сени ёмон қилур" – деб марҳамат қилганлар. Шу жумладан Президентимиз ҳам шундай деганлар: "Энг ачинарли томони шундаки, ўз орамиздан чиққан бу кимсаларнинг орқасида катта маблағга эга бўлган, бизнинг юртимизни ўз таъсирига тобе этмоқчи бўлган сиёсий кучлар турибди".
Юқорида зикр этилган мулоҳазалар барча экстремистик ташкилотларнинг таркибий тузилмаси махфийлашган тармоқлардан иборатлиги, ҳар бир тармоқ ўз етакчисига эга эканлиги, озод ва тинч яшаётган инсонлар қалбига ғулғула солиб, тинчлигини ва хотиржамлигини бузиш эканлигини ҳар биримиз тушуниб етдик. Шайх Саъдий айтганлар: "Мардликка қасамки, ер юзининг барчасига эга бўлишлик, ерга бир томчи қон тўкилишига ҳам арзимайди".
Бир сўз билан айтганда, бундай ёвуз кишиларнинг тузоғи ёки қармоғидан ватанимизни, яъни фуқароларимизни, айниқса келажагимиз бўлган ёшларимизни ҳимоя қилишимиз ҳаммамизга ҳам қарз, ҳам фарздир.



Эргашев Муҳаммад
Хатирчи туман “Имоми Аъзам” масжиди имом-хатиби
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш