Уламолардан бирлари айтган эди: “Ҳар бир кимсага маълумдирки, ҳаёт оламида инсоннинг энг севган, қадрли, қимматли тўрт нарсаси бордир. Бу тўрт нарсага эга бўлмаган кишилар инсонлик шарафидан маҳрум бўлурлар. Улар: озодлик ва эркинлик, меҳнат билан топилган молга ўзи эгалик қилмоғи, туғилиб ўсган она ватани ҳамда асрлар бўйи асраб-авайлаб келаётган муқаддас дини”.
Бугунги кунда юқорида айтиб ўтилган тўрт нарсадан махрум бўлган бузғунчи таассубга берилган шахслар дунёнинг нотинчлик ҳукм сурган ва ўзлари қўним топган минтақаларига жамлаш ва шу орқали режалаштирилган геосиёсий мақсадларни амалга оширишга интилмоқда. Хусусан, улар илм ва маърифатдан йироқ, жоҳил кимсаларни Ислом диёри бўлган, жума ва ҳайит намозлари ўқиладиган, хуллас, Исломнинг беш аркони эмин-эркин адо этиладиган, мусулмонлар тинчлик-хотиржамликда ҳаёт кечираётган Ватанни тарк этишга тарғиб қилмоқдалар. Ваҳоланки, она юртини ташлаб, ўзга юртларда сарсон-саргардон юриш, ўзи каби манқурт шахслар билан бирлашиб, киндик қони тўкилган юртига қарши қурол кўтариш Ислом таълимотига зид экани барчага маълум.
Парвардигори олам инсонни ер юзида фисқу фасод қилиши, бегуноҳ кишиларнинг қонини тўкиши, қолаверса, ўз жонига зулм, ўзини ҳатто қурбон қилиши кечирилмас гуноҳ эканлиги хақида қуръони каримда огохлантирган. Аслида Ислом дини инсонни ер юзини обод қилиб, эзгу амаллар билан шуғулланиши, унинг манфаати учун ато қилинган неъматлардан фойдаланиши, унинг шукрини ва ҳаққини адо этиши солиҳ амал, савоб ишлар қаторига кириши ҳақида таълим беради. Бу ҳақида Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деган: «Биз одамзотни азизу мукаррам қилиб яратдик ҳамда уларни сувда ҳам, қуруқликда ҳам юрадиган қилиб қўйдик. Уларга ҳалол-пок нарсалардан ризқ ато этиб, уларни бошқа ҳамма махлуқотдан афзал этдик» (“Исро” сураси 70-оят). Бу оят инсоннинг қадру қиймати нечоғли баланд эканлигини очиқ кўрсатади. Аллоҳ таоло одамзотга шунчалик мурувват кўрсатган экан, инсон бу неъматнинг қадрига етмоғи, унинг шукрини адо этмоғи, қолаверса, ўша мақом ва даражага мос тарзда ҳаёт кечирмоғи лозим эмасму. Унинг инсонийлигини Яратган томонидан унга берилган фазлу марҳамат, қадру қийматга монанд яшашга қай даражада интилишига қараб баҳоланади. Аммо ўзининг инсон эканлигини унутиб, бу улуғ мақомга зид равишда харакат қилаётган, омнотдорликни ҳис қилмаган қўштирноқ ичидаги инсонларни Аллоҳ таоло Қуръони Каримда қуйидагича баён қилган: “Улар ҳайвонлар кабидирлар. Балки, улар янада адашганроқдирлар. Ана ўшалар ғофиллардир”(“Аъроф” сураси 179-оят)..
Бугунги кунда ўзларини гўёки мусулмонлардек кўрсатиб, одамларни гўёки динга “даъват” қилиб юрган, асл мақсадлари нафс балоси бўлиб, қайси йўл билан бўлсада ҳокимиятни эгаллаш ва бунинг учун ҳар нарсага, ҳаттоки террорчилик,одам савдоси, гиёҳвандлик, ноҳақ одам ўлдиришга ҳам тайёр бўлган кимсаларнинг ҳақиқий мақсадлари ва ёвуз ниятлари очилди, буни бугун бутун жаҳон кўрди ва керакли хулосларини чиқариб олишди. Улар гўё ўзларини исломга даъватчи деб кўрсатган бўлсалар ҳам, уларни экстремистик фаолиятлари ошкор этилди. Барчамиз яхши билмоғимиз керакки, террористлар, турли кўринишдаги экстремистлар, энг аввало, Ватанимиз тараққиётига, қолаверса, жаҳон цивилизацияси, айниқса, муқаддас динимизга путур етказмоқчи бўлган ғаламис, беватан, динсиз кимсалардир. Барчамиз лоқайд бўлмаслигимиз керак. Бунга ҳаққимиз ҳам йўқ. Бу кечриб бўлмайдиган гуноҳ десам муболаға бўлмаса керак.
Хулоса ўрнида Муҳтарам Президентимизнинг қуйидаги сўзларини келтиришмиз мумкин: “Ислом дини номидан қўпорувчилик қилаётган кимсаларни жиловлаб қўйиш ҳар бир имонли кишининг, ҳар бир мусулмоннинг муқаддас бурчидир”, барчамиз ушбу муҳим масъулиятни димо ёдда тутиб, мазкур кимсаларнинг фитналаридан огоҳ бўлиб яшашимиз ҳам фарз, ҳам қарз ҳиобланади. Аллоҳ таоло барчамизни, Юртимизни, халқимизни ёвуз ниятли кишилар фитнасидан ўзи сақласин.

Бўстонлиқ туман бош имом хатиб вазифасини бажарувчи
М.Абдусаитов
М.Абдусаитов