"Сабр - ютук калити"

14-11-2023, 20:57 admin Мақолалар 215

"Сабр - ютук калити"

Инсон махлукотлар ичида энг азиз ва мукаррамдир. Аллох таоло бандаларини турли мусибатлар ва кийинчиликлар билан синайди. Мўмин банда бу машаққатлар Яратганнинг изни билан содир булаётгани, яхшилик хам ёмонлик хам Аллоҳдан эканини билади ва сабр қилади.
Сабр луғатда "сақланмок" ва "боғланмок" дейилади. Истеълохда "нафси талаб қилган нарсаларни тарк этмоқ", "қазо ва қадардан келганларидан шикоят қилмаслик" каби маъноларда қўлланилади. Сабр - ғам ғусса ва қадарлардан қутилмоқни Аллоҳдан кутмоқдир. Бу эса амалларнинг афзали ва аълосидир. Хар нарсанинг бир жавхари бор. Инсоннинг жавхари - ақл, ақлнинг жавҳари сабрдир. Аллоҳ таоло Зумар сурасининг 10-оятида шундай мархамат қилади: "...Аллоҳнинг ери кенгдир . Албатта сабр қилувчиларга (охиратда) мукофотлари бехисоб берилур". Сабр этиб Аллоҳдан умид қилганлар, шубхасиз ҳисобсиз савобларга нозил бўладилар. Махлуқотларнинг хар қандай имконининг бир хад ва худуди бор. Лекин Аллоҳ субхонаҳу ва таолонинг хазиналари битмайди хам, тугамайди хам. Сабр этганларнинг ажрини хисобсиз қилиб беради. Балоларга сабр этмоқ ўзига хос фазилат. Инсон Хақнинг қазо ва қадарига таслим бўлиб, охирати учун улкан мукофотлар олишдан умид қилиб, балоларга сабр этмоғи, улардан шикоят этмаслиги керак.
Аллоҳ таоло барчамизни билиб-билмай қилган гунохларимизни кўчириб, сабр этувчилардан айласин. Омин.

Зарафшон МФЙ отинойиси Худойбердиева Манзура
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш