"Сабр".

26-04-2021, 12:13 admin Мақолалар 865

"Сабр".

"Сабр" асли арабча сўз бўлиб, "чидам" ,"бардош", "ирода" азоб-мусибатларга чидаш каби маъноларни билдиради.
Мўмин-мусулмон киши ҳар доим собирли бўлади.Чунки сабр мўминларга Пайғамбарлардан қолган мерос бўлиб, уларнинг барчаларининг сабри жуда қаттиқ синалган.
Аллоҳ таоло махлуқоту мавжудотни ҳикмат билан яратиб, нафақат ҳаётини шоду хуррамликда балки, эртага ғамга ботириб қўйиши ҳам Ўзининг иши, Унинг қўлидадир. Ана шундай шиддатли синовлар қаршисида инсонлар шошилиб, ақлдан адашиб, сабрни ҳам унутадилар. Аслида, мўмин севинса, шукур этиб, бошига бало келса, сабр қилиши керак.Чунки, бу унинг учун хайрлидир. Умуман олганда, сабр ҳар ишнинг боши.Сабр этган зафарга эришиб, яхшилик сари етаклайди.
Аллоҳ таоло Қуръони азимуш-шаънда сабрлиларни бағоят гўзал сўзлар билан мақтаган. Каломи шарифда сабрнинг имондаги ўрни бошнинг жасаддаги ўрни кабидир.
Сабр этиб, Аллоҳдан умид қилганлар, ҳисобсиз савобларга ноил бўладилар. Аллоҳ таоло сабр этганларнинг ажрини ҳисобсиз қилиб беради.Шу билан бирга сабр этмоқ айбларни яширади. Аслида инсон мўлчиликда шукр, йўқчиликда сабр қилиб, ғазабланганда ҳалим бўлиши лозим.Шундагина буюк мукофот соҳибига эга бўлади. Чунки, дунё ва охиратнинг хайрлари сабрдандир. Бутун илмларнинг, амалларнинг, маърифат ва камолотнинг иштиёқи мужидаси сабру тоқатдир.Ҳар надомат, маломатдан нажот, саломатликнинг сабаби сабр ва қаноатдир. Сабр, шундай бир кучли нарса эканки, шаҳватни иффатга, ғазабни шижоатга, шиддатни ҳилмга, катталикни тавозуъга, ёмонликни яхшиликка айлантирар экан. Аслида сабр шодлик, ютуқ калити бўлиб, умримиз хазинаси, ўзи аччиқ аммо меваси шириндир.
Аллоҳ таоло барчамизга меҳрибон бўлиб, илмида комил, ҳалим, салим, гуноҳлардан қочувчи, мулойим табиатли, сабрли, вазмин, дунёси учун охиратини, охирати учун дунёсини барбод этмайдиган севикли қулларидан айласин. Омин.

Конимех тумани отинойиси: Бобоназарова Лобархон.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш