Бугунги кунда диёримизда хотин қизларга катта эътибор қаратилган. Оилада қиз бола дунёга келса, унга чиройли исм қўямиз. Уни оқ ювиб, оқ тараймиз. Эъзозлаб тарбия қилишни бошлаймиз. Фарзандимиз тарбияси айниқса, қиз бола тарбияси ҳамма нарсадан устун туришини ҳис қилмоғимиз лозим. Қизларимиз келажакда юқори чўққиларни эгаллашда, ҳар томонлама илмли, ақилли, зукко бўлмоғлиги лозимдир. Чунки, улар келажакда ўзга хонадон бекаси бўлишади. У хонадонда борганда онадан олган илмлари керак бўлади. Ўша хонадон бобо, бувилари, қайнона, қайнотага бўлган ҳурмат эъҳтиромни ўз уйидан ўрганиб бориши лозим бўлади. Баъзи оилаларда шуни тескариси келиб чиқади, ота-она бақир чақир қилиб, ота, онани калтаклашини кўрган қиз фарзанд бўладими, ўғил фарзанд бўладими опа, сингилларига бу ҳам қаттиқ гапира бошлайди. Чунки, қуш уясида кўрганини қилади, деб бекорга айтилмаган. Ота она фарзандлари олдида ниҳоятда эҳтиёткор бўлмоғи лозим. Ота-она ҳатти-ҳаракатларини фарзанд ўз кўзлари билан кўради. Истаймизми йўқми фарзандлар ҳаётни севишни оиладан ўрганадилар. Ҳаёт такрорланмас умр қисқа... Ҳар бир онимиз ғанимат. Қизларимиз чевар, пазанда, ширин тил, меҳрибон бўлишларини оиладан ўрганади. Шунинг учун оила тинчлиги, барқарорлиги учун фарзандларимизга айниқса, қизларимизга бу сабоқларни бериш лозим деб ўйлайман .Ўшандагина ажримлар бўлмайди, болалар етим бўлмайди. Фарзандлар тарбиясига чуқур эътибор беринглар ота- оналар. Улар бизнинг давомчиларимиздир. Фарзандларимиз умрларига, ризқларига, насл-насабларига касб-корига барокатлар ёғилсин.
Навоий шаҳар, “Бунёдкор мфй” отинойиси Рўзиева Хуршида Сафаровна.