"Сабр - ютуқ калити"

11-08-2022, 15:00 admin Мақолалар 749

"Сабр - ютуқ калити"

Инсон махлуқотлар ичида энг азиз ва мукаррамдир. Аллоҳ таоло бандаларини турли мусибатлар ва қийинчиликлар билан синайди. Мўмин банда бу машаққатлар Яратганнинг изни билан содир бўлаётгани, яхшилик хам ёмонлик хам Аллоҳдан эканини билади ва сабр килади. Сабр луғатда "сақланмок" ва "боғланмок" дейилади. Истеълохда "нафси талаб қилган нарсаларни тарк этмок", "қазо ва қадардан келганларидан шикоят қилмаслик" каби маъноларда қўлланилади. Сабр - ғам ғусса ва қадарлардан қутилмоқни Аллоҳдан кутмоқдир. Бу эса амалларнинг афзали ва аълосидир. Хар нарсанинг бир жавхари бор. Инсоннинг жавҳари - ақл, ақлнинг жавхари сабрдир. Аллоҳ таоло Зумар сурасининг 10-оятида шундай мархамат қилади: "...Аллоҳнинг ери кенгдир . Албатта сабр килувчиларга (охиратда) мукофотлари беҳисоб берилур". Сабр этиб Аллоҳдан умид қилганлар, шубхасиз ҳисобсиз савобларга нозил бўладилар. Махлуқотларнинг хар кандай имконининг бир хад ва худуди бор. Лекин Аллоҳ субхонаҳу ва таолонинг хазиналари битмайди хам, тугамайди хам. Сабр этганларнинг ажрини ҳисобсиз қилиб беради. Балоларга сабр этмоқ ўзига хос фазилат. Инсон Хақнинг қазо ва қадарига таслим бўлиб охирати учун улкан мукофотлар олишдан умид қилиб, балоларга сабр этмоғи, улардан шикоят этмаслиги керак. Аллоҳ таоло барчамизни билиб-билмай қилган гуноҳларимизни кечириб, сабр этувчилардан айласин. Омин.

Кармана тумани" Зарафшон" МФЙ отинойиси Худойбердиева Манзура.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш