Сабр жаннатнинг калити.
Аллоҳ Таолога беҳисоб ҳамду сано Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду саловатлар бўлсин. Аллоҳ қайси бандасини яхши кўрса, унга бало юбориб синайди. Банда ношукрлик қилмай сабр қилса, мукофотини яратган Ўзи беради "Ҳеч шак-шубуҳа йўқки, сабр -тоқат қилувчиларга ажр -мукофотлари ҳисоб -китобсиз, тўла -тўкис қилиб берилур "(Зумар 10 оят ). Сабр мисоли танадаги бош кабидир. Танадаги бош ажралса, тана яроқсиз бўлиб қолади. Банда сабрсиз бўлса тўғри йўлни йўқотади. Яхшиларнинг даражасига азиятларга, машаққатларга сабр қилувчилар эришади. Аллоҳ ўз пайғамбарига сабрни буюрди :" Бас, (Эй Муҳаммад ), сиз ҳам ўтган пайғамбарлар орасидаги сабр матонат эгалари сабр қилганларидек (мушрикларнинг озор азиятларига ) сабр қилинг "(Аҳкоф 35).Киши мусибат етганда сабр қилмоғи вожибдир. Чунки Аллоҳ ундан даф қилган балолар, етганидек кўпроқдир. Бунинг учун шукр қилиб, ҳамд айтмоқ лозим. Солиҳ кишилар қийинчилик ва касалликдан оғринмайдилар. Шукр қилиб сабли бўладилар.Чунки унда гуноҳларни каффорати бор. Қиёмат куни Аллоҳ Таоло тўртта пайғамбарни тўртта тоифага ҳужжат қилади. Дунёдаги энг бой Сулаймон алайҳиссалом ҳам сабр -тоқат билан Аллоҳга ибодат қилганлар. Юсуф алайҳиссалом нажотсиз қул бўлсалар ҳам, Исо алайҳиссалом энг фақир, ночор бўлсалар ҳам, Айюб алайҳиссалом оғир дардга чалинган бемор бўлсалар ҳам сабр - тоқат ила шукр қилиб буйруқларини сўзсиз бажариб Аллоҳга ибодатда бардавом бўлганлар.Қиёмат кунида Аллоҳни амрини бажармаганлар учун ҳеч қандай узур бўлмайди.Аллоҳ Таоло шундай марҳамат қилади : " Эй инсонлар сизларга не мусибат етса, ўз қўлларингиз қилган нарса - гуноҳ сабабли етур . Яна У кўп ( гуноҳларнинг жазосини бермасдан ) авф қилиб юборур" (Шуро 30 оят). Сабр ва намоз билан Аллоҳдан ёрдам сўранглар "(Бақара 153 оят). Мусибатга йўлиққан банда Аллоҳ буюрганидек : биз Аллоҳники ва биз Аллоҳга қайтгувчимиз. Аллоҳ бу мусибат учун бизга чиройли сабр ва ажр бергин деса Аллоҳ мукофотни гўзал қилиб беради. Сабрсизлик ўлимни ёки балони қайтариб хафаликни кетказмайди, Аксинча сабрсизлик ажрни зое қилиб, пушаймонликда қолдиради. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилганлар : "Сабр уч хил бўлади. Тоатга сабр қилиш, мусибатга сабр қилиш, гуноҳдан тийилиш учун сабр қилиш. Ким мусибатга сабр қилса, Аллоҳ унга уч юз даражани ёзади . Тоатга сабр қилса етти юз даража Гуноҳдан сабр билан тийилса Аллоҳ унга тўққиз юз даражани ёзади ҳар даражанинг ораси ернинг тагидан то аршгача бўлган масофанинг икки баробаридир". "Ҳақиқий Мўмин неъматга етишса севинади, шукр қилади бошига бало келса матонат билан сабр қилади. Зеро Аллоҳ : "Сабр қилувчилар билан биргаман " - деган. Сабр пайғамбарлар ахлоқидир. Сабрнинг интиҳоси қалб ва тана саломатлиги, бесабрликнинг оқибати эса фалокатдир. Сабр жаннатнинг калитидир. Сабр сиқилмаслик, куйунмаслик эмас . Бақир- чақир қилиб Аллоҳга қарши исён қилмаслик. Аллоҳ Таоло Аъроф сураси 126- оятда шундай марҳамат қилади :" Сен фақатгина Роббимиз оятлари келганда, уларга иймон келтирганимиз учунгина биздан ўч олмоқчисан. Эй Роббимиз! Устимизга сабр (ёмғирини ) ёғдир ва бизни мусулмон ҳолимизда вафот эттир! ".
Навоий Шаҳар Дўстлик МФЙ ва Олтин Водий МФЙ отинойиси Сувонова Шоира Юлдашевна.