"Яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам -синовдир".

13-09-2021, 15:12 admin Мақолалар 1 209

"Яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам -синовдир".

"Биз сизларни ёмонилик билан ҳам, яхшилик билан ҳам синаб ,имтихон қилурмиз. (Кейин)Бизнинг ҳузуримизгагина қайтарилурсиз"(Анбиё сураси,35-оят)деб хитоб қилинган. Дунёдаги барча яхшилик ва ёмонлик маълум ўлчовга биноан, Аллоҳ хохлаган сабабларга кўра содир бўлади. Инсонга бирор мусибат етса , бу аввалдан тақдир қилинган нарсалар. Инсон бунинг учун кайғу чекиб, ўзини қийнамаслиги керак.Чунки тақдирда бор нарса, у хохласа ҳам, хохламаса ҳам, содир бўлиши муқаррар. Аллоҳ таоло бундай мархамат қилади:"Хох ерга ва хох ўзларингизга бирор мусибат етса, Биз уни пайдо қилишимиздан илгари китобда (Лавхул-махфузда битилган) бўлур. Демак, дунёдаги яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам, аслида бир инсонга берилган синов экан. Хақиқий мўмин қийинчиликларни сабот билан қарши олади, уни Аллоҳ тарафидан юборилган синов деб билади.Ғофил киши эса хафа бўлади, ўзини ҳар тарафга уради, ғам ғуссага ботади, бировларни айблайди.Оқил киши Аллоҳ таола тарафидан юборилган бу қийинчилик орасидан ҳам ўзига яхшиликни топишга уринади, сабр қилади. Шунинг учун ҳам Куръони каримда айтади. "Албатта, сабр қилувчиларга ажрлари хисобсиз,тўлиқ

берилур."(Зумар сураси 10-оят)
Мўмин киши ҳар қандай синовга сабр қилиб, Аллоҳ таоланинг ваъдасига аниқ ишонган холда намоз ўқишлик билан ёрдам сўраши лозим. "Албатта, Аллоҳ сабр қилгувчилар билан биргадир "Таъкидлаш жоизки, ҳар қандай синов, албатта Аллоҳ таоланинг изни билан бўлади. Шундай экан,Ўзи юборган синовни ечимини ҳам фақат Ўзидан сўраш тўғри бўлади.


Навбахор туман" Навбахор" маҳалласи отинойиси Хайитова Махбуба.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
АЛЛОҲ СУЙГАН БАНДАСИНИНГ - УСТИ БОШИ ГЎЗАЛ БЎЛАДИ
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Кармана  туманида.
Навоий вилоятимиздан Ҳаж зиёратига  245  фуқаро жўнаб кетди.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Хатирчи туманида
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Фуқароларни қабул қилиш куни
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш