#Мақола
Сабрли бўлмоқ улуғ фазилат!
Ислом динида сабр диннинг ярми, намоз эса унинг устунидир.Кимда ким шу икки асосни маҳкам ушласа, барча яхшиликка эришишида ҳеч қандай шак-шубҳа йўқ.
Абу Сулаймон Дороний раҳимаҳуллоҳ: "Энг мушкул, шу билан бирга энг қадрли нарса сабрдир.
Унинг икки тури мавжуд. Биринчиси Аллоҳ буюрган амални бажариш йўлида сабр.Иккинчиси Аллоҳ таоло ман қилган ва нафс истаб турган амалдан тийилишда сабр", деганлар.
Сабр – инсон учун берилган неъматлардан биридир.
Инсон сабр қилса, Аллоҳ таоло савобларини кўпайтириб беради. Уларнинг мартабаларини олий қилади. Аллоҳ таоло Зумар сурасининг 10-оятида: “(Эй Му ҳаммад!) Менинг имон келтирган бандаларимга айтинг: “Парвардигорингиздан қўрқингиз! Бу дунёда эзгу иш қилган зотлар учун (охиратда) чиройли (оқибат – жаннат) бордир. Аллоҳнинг Ери кенгдир. Албатта, сабр қилувчиларга (охиратда) мукофотлари беҳисоб берилур”,деб марҳамат қилган.
Бу ояти каримани тафаккур қилсак, сабр қилувчиларнинг мартабасидан ҳайратга тушамиз. Сабр қилувчиларнинг ажри беҳисоб бўлади. Бу гап Ҳақнинг Каломида айтилаётганига диққат қилишнинг ўзи сабр одам учун бир нажот эканига етарли далилдир.
Саид ибн Жубайр розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда бундай дейилган: “Бандаларнинг Аллоҳ таолога энг яхшиси – мусибат келганда сабр қилувчи ва неъмат берилганда шукр қилувчисидир” (Имом Аҳмад ривояти).
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳеч кимга сабрдан кўра яхшироқ ва кенгроқ ато берилмаган”, дедилар”. Бешовлари ривоят қилган.
Ушбу ривоят Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг узун ҳадисларидан олинган иқтибосдир.
Демак,сабрли бўлмоқлик мусулмонга хос фазилат экан,Аллоҳ барчамизга сабрли бўлишдек улуғ фазилатни насиб этсин!
“Ванғози” МФЙ О.Норова