Деҳқончилик, боғдорчилик - кундалик ризқимиз

30-11-2017, 12:16 admin Мақолалар 1 590


Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар бўлсинки, дехқону боғбонлар йил давомида қилган машаққатли меҳнатларининг натижасини кўрадиган, ҳосилни сарҳисоб қиладиган кунлага ҳам етиб келди. Юртимиз тупроғи серунум, гўзал боғлари серҳосил эканидан ҳар қанча ғурурлансак арзийди. Аллоҳ таоло Қуръони каримида марҳамат қилиб “Яхши шаҳар ерининг гиёҳи Роббининг изни билан ўниб чиқаверади. Ёмон шаҳар ери эса фақат унумсиз бўлур. Шукур қилувчи қавм учун оятларни шу тарзда такрор такрор баён этурмиз” дейди (Ароф сураси 58 оят). Эътибор қаратадиган бўлсак, қишин-ёзин бозорларимизни тўлдириб турган турли-туман мева-чеваларимиз тарк этмайди. Бунинг замирида деҳқонларимизнинг катта меҳнатлари ётади. Шу ўринда юртбошимизнинг қўйидаги сўзлари катта диққат ва эътиборга лойиқ “Ҳақиқатдан ҳам ҳалқимизнинг ризқу рузи, насибаси аввало далаларимизда захматкаш дехқонларимиз тамонидан етиштирилган махсулотлар ва озиқ овқат нози неъматлар билан ўлчанади”. Куз фаслида йил давомида қилинган машаққатли меҳнатнинг натижаси бўлган ҳосилни исроф қилмасдан йиғиб олишда бобо деҳқонларга ёрдам беришимиз барчамизни бурчимиздир. Ҳозирги кунда Президентимиз томонларидан қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун қатор имкониятлар яратилмоқда. Бундай имкониятлардан самарали фойдаланиб, халқимиз дастурхонига тўла тукис етказиб бераётган миришкор деҳқонларимизнинг мехнатларини қанча азизласак арзийди. Бизнинг диёр тўрт фасл мукаммал бўладиган жаннат монанд ўлкадир. Бу фаслларнинг барчасида деҳқончилик билан шуғулланиш имконияти мавжуд. Ҳозирги кунда томарқа маданиятига эътибор бериб, бир қарич ерни ҳам бекор қолдирмай қишки экинларни экишимиз зарур бўлади. Бу оиламиз даромади ва халқимиз фаровонлигини ошишига олиб келади. Кўпгина оилаларимиз ҳаётнинг баъзи қийинчиликларидан нолиб ношукурлик қилади. Ваҳолангки, бу оилаларда дехқончилик қилиш учун барча шарт шароитлар мавжуд бўлсада, дангасалик қилиб, боқимандаликга ўрганиб қолганлигини гувоҳи буламиз.
Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам деҳқончилик ва боғдорчилик ишларига тарғиб қилиб, биз мўмин мусулмонларга марҳамат қилади: “Қайси бир мусулмон бир кўчат экса ёки бирон экин қилса, ундан қушми, инсонми ёхуд бирор жонивор еса, эккан одамга садақа савоби ёзилади”.
Мана шундай куз фаслида юрт тинчлиги ҳалқимиз фаровонлиги учун Аллоҳ таолога шукроналар айтган ҳолда атроф-муҳит ва ҳовли-жойларимизнинг озода булишлиги учун ҳаракат қилайлик.

Хатирчи тумани “Каттасой” жомеъ масжиди имом хатиби: Қувондиқов Қобил
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш