САВОЛ: Мен турмуш ўртоғим билан расман 2 йил олдин суд орқали ажрашдим. Лекин шаръий никоҳимиз эрим жавобимни бермагани учун сақланиб қолган. Шундан сўнг ўтган давр мобайнида бир неча бор жавобимни олишга ҳаракат қилдим. Лекин у киши "Сени тақдиринг умрингни охиригача менинг қўлимда, жавобингни бермайман, энди эрсиз ўтиб кетасан", деб доим рад қилиб келадилар. Менга кўп зулм қилганлари ва таҳқирлаганлари сабабли у киши билан яшашни мутлақо истамайман. Динимизда бу масаланинг ечими йўқми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Оила эр-хотин бир-бирини ўзаро тушуниши, қўллаб қувватлаши ва ҳурмат қилиши асосида қурилади. Лекин ҳамма оиланинг ҳаёти ҳам бир текисда кетмайди, гоҳида тушунмовчиликлар юзага келиши ҳам мумкин. Бу ҳолатда динимиз аввало яхшилик билан оилани давом эттириш, агар бунинг иложи бўлмаса, яхшиликча ажрашишни тавсия қилади.
Расмий никоҳ қайди бекор бўлиб, оилавий ҳаётни давом эттиришнинг имкони қолмагач ҳам шаръий никоҳ баҳонаси билан эркак аёлга талоғини бермай юриши айни гуноҳ ишлардандир. Чунки бу ҳолатда аёл на биринчи оиласида яшай олмайди ва на янги ҳаёт қура олмайди.
Бу мавзуда Аллоҳ таоло аёлларга гўзал муомалада бўлишга тарғиб қилиб, уларга зарар бериш мақсадида мажбуран ушлаб туришдан қайтарди. Бу ишни “ҳаддан ошиш” ва “зулм” деб атади. Бу ҳақда ояти каримада шундай дейилган:
وَإِذَا طَلَّقْتُمُ النِّسَاءَ فَبَلَغْنَ أَجَلَهُنَّ فَأَمْسِكُوهُنَّ بِمَعْرُوفٍ أَوْ سَرِّحُوهُنَّ بِمَعْرُوفٍ وَلَا تُمْسِكُوهُنَّ ضِرَارًا لِتَعْتَدُوا وَمَنْ يَفْعَلْ ذَلِكَ فَقَدْ ظَلَمَ نَفْسَهُ وَلَا تَتَّخِذُوا آَيَاتِ اللَّهِ هُزُوًا...
“Хотинларни талоқ қилганингизда (улар идда) муддатига етсалар, бас, уларни яхшилик билан олиб қолингиз ёки яхшилик билан жавобларини берингиз. Уларга зулм қилиб, зарарлантириш ниятида ушлаб турманг! Ким шундай қилса, демак, ўзига зулм қилибди. Аллоҳнинг оятларини ҳазил билмангиз!...” (Бақара сураси, 231-оят).
Оятда айтилгани каби Аллоҳ таолонинг оятларини ҳазил билиш, енгил санаш улар билан “ўйнашиш”нинг оқибати ёмон бўлади. Талоқ масаласи ҳам Аллоҳ таолонинг оятларидандир. Аллоҳнинг азоби золимларни қаттиқ тутади.
Агар эр бу ишнинг ана шундай улкан гуноҳ эканига қарамай, шу ҳолатда давом этса, аёл ўзи яшайдиган жойнинг расмий диний муассаса ёки вакиллигига мурожаат қилиши керак. Чунки динимизда бундай қийин аҳволда қолган аёлларга “хулу” ёки “фасх” йўли билан ёрдам берилади. Фақат бу ишларни қай йўсинда амалга оширишни соҳа мутахассислари билан маслаҳат қилинади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.