Халқимиз ризқи

13-02-2017, 09:24 Istamjon Khamrayev Мақолалар 1 997

Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар бўлсинки, деҳқону боғбонлар йил давомида қилган машаққатли меҳнатларининг натижасини кўрадиган, пахта ва бошқа экинлар ҳосилни тезликда йиғиштириб, сарҳисоб қиладиган кунларга ҳам етиб келдик. Юртимиз тупроғи серунум, гўзал боғлари серҳосил эканлигидан қанчалар ғурурлансак арзийди. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Яхши шаҳар (ери)нинг гиёҳи Раббининг изни билан (униб) чиқаверади. Ёмон (шаҳар ери эса) фақат унумсиз бўлур. Шукр қилувчи қавм учун оятларни шу тарзда такрор-такрор баён этурмиз”.
Дарҳақиқат, бозорлардаги тўкин сочинлик далалардаги ҳосилнинг мўллигидандир. Барча ҳосиллар – оятда таъкидланганидек – Парвардигоримизнинг изни билан чиқмоқда. Демак, юртимиз мақтовга лойиқлиги, севиб ардоқлашга муносиблиги ва жаннат мисол эканлиги барчамизни фахрлантиради.
Деҳқончилик ва зироат улуғ фазилатли амалдир. Чунки кўплаб ояти карималарда боғлардаги турфа ва ранг-баранг мевалар ва далалардаги буғдой, пахта кабиларнинг ҳосили Аллоҳ таолонинг изни ва иродаси билан етилиши баён этилган. Бу эса деҳқон ва боғбонларнинг меҳнати Аллоҳнинг назари остида эканлигига ва Аллоҳ таоло уларга мададкор эканлигига далолат қилади. Бунга мисол қуйидаги оятлардир: “Биз осмондан баракотли сув (ёмғир) ёғдириб, у билан боғларни ва ўриб олинадиган донларни ундирдик. Шунингдек, зич мевали, шохлари баланд хурмоларни ҳам. Бандаларга ризқ бўлсин учун (шундай қилдик). Яна у (сув) билан “ўлик” шаҳарни (ерни) “тирилтирдик”. (Қабрлардан тирилиб) чиқиш ҳам мана шундай бўлур”. ( Қоф сураси, 9-11 оятлар )
Аллоҳ таоло бошқа бир ояти каримасида инсон ўзи тановул этаётган турли озиқ- овқат, меваларга ва эҳтиёжи учун ишлатаётган сувга катта ибрат назари билан қараши лозимлигини алоҳида баён қилиб шундай дейди: “Энди инсон ўзининг таомига (ибрат кўзи билан қуйидаги неъматларимизга бир) боқсин: Биз (осмондан) сувни мўл ёғдирдик. Сўнгра ерни (гиёҳлар унсин, деб) ёрдик. Сўнгра Биз унда донларни ундирдик, узум ва кўкатларни, зайтун ва хурмоларни, қалин дарахтзор боғларни, меваю гиёҳларни ҳам. (Буларни) сизларнинг ва чорва ҳайвонларингизнинг истеъмоли учун (яратдик)”. (Абаса сураси, 24-32 оятлар)
Ушбу оятларда барча ҳосиллар, инчунин дон ва пахта ҳам Аллоҳ таоло томонидан инсонларга ризқ қилиб берилгани баён этилди. Инсон эса ўз ризқига бефарқ муносабатда бўлиши мумкин эмас. Ҳозир куз фасли давом этмоқда. Йил давомида қилинган машаққатли меҳнатнинг натижаси бўлган ҳосилни ва шу жумладан пахта ҳосилини исроф қилмасдан йиғиб олиш ва йиғим терим ишларида ёрдам бериш барчамизнинг бурчимиздир.
Она диёримизнинг бепоён ҳудудларида, айниқса қишлоқ минтақаларида яшовчи ҳар бир инсонга фаровонлигимиз асосларидан бири бўлган – деҳқончилик, пахтачилик ва зироат экани яхши маълум. Ҳозир ватанимизнинг қайси бир ҳудудига борманг Аллоҳнинг марҳамати ва деҳқон меҳнати, қалб қўри билан етиштирилган пахта, дон, сабзавот, полиз ва боғлардаги мўл-кўл ҳосилни нест-нобуд қилмай йиғиштириб олинаётганига гувоҳ бўламиз. Улар ўзларининг фидокорона меҳнатлари билан ватанимиз бойлигига бойлик қўшиш, халқимиз ҳаёти учун зарур бўлган барча қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик маҳсулотларини кўплаб етказиш, уларни қишки мавсумга захира этишда кўп куч ва ғайрат сарфламоқдалар. Катта меҳнат эвазига етиштирилган барча турдаги ҳосилни авайлаб сақлаш ва уни исроф қилмаслик ҳар биримизнинг бурчимиздир.
Ҳаммамиз бир тан, бир жон бўлиб, пахта далаларида катта меҳнат эвазига етиштирилган ҳосилни нес-нобуд қилмай, териб олишда Ҳозирги очиқ-ойдин кунларни ғанимат билайлик. Ризқу-рўзимиз, миллий бойлигимиз – пахта ҳосилини ҳеч бир нес-нобуд қилмай териб олишда Яратганнинг Ўзи ёру мададкор бўлсин!


Мустафоев Абдумажид
Хатирчи туман “Ал Бухорий” жоме масжиди имом хатибискачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш