Ҳамал кирди – амал кирди

22-03-2017, 09:47 Istamjon Khamrayev Мақолалар / Янгиликлар 2 034

Ҳамал кирди – амал кирди
Бизларни ҳалолдан ризқлантириб турган ва мана шу ризқни топишлик учун бизларга ақл ва қувват берган Парвардигори оламга беадад ҳамду санолар бўлсин. Бизларни илм олишга тарғиб қилган ва шу илмлар олдида пешво бўлган Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо саллоллоҳу алайҳи васалламга чексиз дуруду саловотлар бўлсин.
Миллатимиз, қадриятимиз байрами Наврўзи олам кириб келди. Наврўз байрами бу албатта, табиатнинг уйғониши билан боғлиқ. Халқимизнинг шундай машҳур мақоли бор: “Ҳамал кирди – амал кирди”. Дарахтларнинг гуллаши, кўкариши баҳор фаслининг кириб келиши билан боғлиқ бўлгани учун Наврўз байрами нишонланади.
Мусулмончилигимизда икки хил тақвим бор: бири ҳижрий шамсий ва иккинчиси ҳижрий қамарий. Ҳижрий шамсий бу қуёш билан ҳисобланадиган календар ва ҳижрий қамарий эса ой билан ҳисобланади.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу шундай деганлар: “Қуёшда ҳам, ойда ҳам 70 ҳиссадан нур бўлган. Лекин, ойдаги нурнинг 69 ҳиссаси қуёшга олиб берилган”. Яна шундай ривоят қилинадики: Аллоҳнинг амри билан Жаброил алайҳиссалом бир қаноти билан ойнинг юзига уч бор урганида унинг зиёси кетиб ҳозирги нури қолган.
Али разияллоҳу анҳудан ойнинг юзидаги доғлар нимадан деб сўралганида: “Жаброил алайҳиссалом қанотининг излари” деб жавоб берганлар.
Ҳадиси шарифларда ҳам зироатчилик билан шуғулланиш улуғ иш эканлиги кўп маротаба такрорланган:
عَنْ جَابِرٍ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- « مَا مِنْ مُسْلِمٍ يَغْرِسُ غَرْسًا إِلاَّ كَانَ مَا أُكِلَ مِنْهُ لَهُ صَدَقَةٌ وَمَا سُرِقَ مِنْهُ لَهُ صَدَقَةٌ وَمَا أَكَلَ السَّبُعُ مِنْهُ فَهُوَ لَهُ صَدَقَةٌ وَمَا أَكَلَتِ الطَّيْرُ فَهُوَ لَهُ صَدَقَةً وَلاَ يَرْزَؤُهُ أَحَدٌ إِلاَّ كَانَ لَهُ صَدَقَةٌ ».
“Қайси бир мусулмон бирор экин экса-ю, ундан биров еса, албатта, эккан киши учун садақа бўлади. Ўғирлангани ҳам у учун садақа бўлади. йиртқичлар егани ҳам у учун садақа бўлади. қушлар егани ҳам, албатта, у учун садақа бўлади. ўша экиндан бирор киши манфаат олса, эккан киши учун садақа бўлади”
عَنْ عَائِشَةَ ، أَنّ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم ، قَالَ : الْتَمِسُوا الرِّزْقَ فِي خَبَايَا الأَرْضِ
“Ерyнинг саховатидан ризқларингизни истанглар”, яъни деҳқончиликдан.
Чунки деҳқончиликдан барча манфаат олади. Аллоҳ таоло мана шу зироатни жонзотларнинг ризқига сабабчи қилиб қўйган. Табиийки, деҳқончилик қилиш учун унинг тақвими яхши билиш керак. Акс ҳолда қачон экин экиш, дарахт ўтқазиш кунларини билмаса зироат ва боғдорчилик касодга учрайди.
عَنْ أَنَسٍ أَنَّ النَّبِىَّ -صلى الله عليه وسلم- مَرَّ بِقَوْمٍ يُلَقِّحُونَ فَقَالَ « لَوْ لَمْ تَفْعَلُوا لَصَلُحَ ». قَالَ فَخَرَجَ شِيصًا فَمَرَّ بِهِمْ فَقَالَ « مَا لِنَخْلِكُمْ ». قَالُوا قُلْتَ كَذَا وَكَذَا قَالَ « أَنْتُمْ أَعْلَمُ بِأَمْرِ دُنْيَاكُمْ ».
Бир куни Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам хурмозордаги боғбонларнинг олдидан ўтаётганларида, кўрдиларки, улар хурмо дарахтидаги хурмо бошоқларини кесиб урчитаяптилар, шунда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Шундай қилмасангизларчи?” деб кетдилар. Улар шундай қилганда хурмо мева бермади. Яна бир кун ўтиб улардан сўрадилар: “Хурмоларингиз қани?” “Сиз бошини кесманглар деганингизда кесмадик, энди хурмо мева бермади. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Ахир сизлар ўзларингиз ишларингизни, дунё ишларингизни мендан кўра яхшироқ биласизлар, шундай қилаверинглар эди. Мен сизларга охират ишларингиз учун юборилганман” дедилар.

عن ابن عباس رضي الله عنهما قال: سمعت رسول الله صلى الله عليه وسلم يقول: مَنْ أَمْسَى كَالاً مِنْ عَمَلِ يَدِيهِ أَمْسَى مَغْفُورًا لَهُ.
“Кимики ҳалол касбдан чарчаб келиб кечқурун ухласа, ўша кечанинг ўзида гуноҳлари кечирилади” Саҳобалардан бир қанчалари деҳқончилик билан машғул бўлганлар. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу саҳобалар ичида зоҳидлардан бири бўлсада, деҳқончилик қилар эди. Саъд ибн Абу ваққос розияллоҳу анҳу деҳқончиликдан мўл ҳосил олиш учун ўз ерига ўғитлар билан ишлов берар эди.Деҳқончилик энг шарафли касблардан бири экани ҳақида ҳадиси шарифда шундай дейилган:
Яъни, Рофиъ ибн Хадиж розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: “Эй Аллоҳнинг расули, қайси касб афзал?”дейилди. Шунда У зот: “Кишининг ўз қўл меҳнати билан қилган иши ва ҳар бир ҳалол савдо” дедилар”. Аҳмад ибн Ҳанбал ривоят қилган. Ушбу ҳадисда қўл меҳнати тижорат-савдодан олдин зикр қилингани, унинг энг афзал касблардан эканига далолат қилади.Демак, ҳар бир мусулмон кишиси тоат-ибодат билан машғул бўлишдан ташқари охират кўприги бўлган ва ўзи яшаб турган дунёсининг ободлиги йўлида ҳам саъй-ҳаракат қилиши лозим. Хусусан, юртимизни обод қилиш, кўчат экиш, элнинг ризқ-рўзининг манбаи саналмиш зироат-деҳқончилик соҳасига алоҳида эътибор қаратиши зарур экан. Аллоҳ таоло барчаларимизга дунё ва охиратимизнинг обод айлаб, қўни-қўшнилар билан самимий алоқаларимиз янада мустаҳкам бўлиб боришини Яратгандан сўраймиз!
Завқиддин ОРИПОВ
Қизилтепа туман бош имом хатиби скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш