Ўзбекистон Республикаси “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида” ги Қонун ва “Наркотик моддаларнинг суиистеъмоли ва ноқонуний айланишига қарши курашиш бўйича 2016-2020 йилларга мўлжалланган комплекс чора –тадбирлар Дастури” нинг ижросини таъминлаш, ёшлар орасида гиёҳвандлик ва наркотик моддалари билан боғлиқ жиноятларнинг содир этилишини олдини олиш мақсадида, Навоий шаҳар ХТМФМТТЭБ тасарруфидаги таълим муассасаларида 2017 йилнинг феврал ойи давомида “Ёшлар орасида гиёҳванд воситалари тарқалишига қарши курашиш” мавзусида ўтказиладиган чора-тадбирлар дастурига асосан, 20 феврал куни Навоий шаҳридаги 7 ва 17-умумий ўрта таълим мактабларида “Ёшлар орасида гиёҳванд воситалари тарқалишига қарши курашиш” мавзусида давра суҳбатлари ўтказилди.
Давра суҳбатларига Шаҳар ҳокимлиги бош мутахассиси-С.Ҳамдамов, Шаҳар Маънавият тарғибот бўлим раҳбари – С.Ачилов, Шаҳар ИИБ ЖҚ ва УЖҚК бўлимининг катта лейтенанти – Х.Пўлатов, Шаҳар ИИБ тергов бўлими катта терговчиси Н.Омонов, Шаҳар ХТМФМТТЭБ маънавият ишлари бўйича шўъба раҳбари – Ш.Хайитов, Шаҳар бош имом хатиби – М.Рахмонов, Вилоят Наркалогия диспансери врачи – Н.Рўзиевлар иштирок этиб ўқувчиларга гиёҳванд моддаларни истеъмол қилишнинг зарарлари ва салбий оқибатлари тўғрисида маълумотлар беришди.
Бундан ташқари гиёҳванд моддаларнинг турлари, Гиёҳвандлик олди соттиси билан шуғулланишнинг жиноий жавобгарликлари, бунинг жамиятимиз ва маънавиятимизга кўрсатаётган таҳдидлари тўғрисида фикрлар юритилди.
Давра суҳбатлари сўнгида мутахасислар ўқувчиларни қизиқтирган муаммо ва саволларга жавоб беришганларидан сўнг Навоий шаҳар ИИБ ходимлари томонидан келтирилган “Умр заволи” видеоролиги ўқувчилар ҳукмига ҳавола этилди.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги