САОДАТГА ЭРИШГАН ПОДШОЛАР

29-11-2017, 22:12 admin Мақолалар 1 390

Ҳижрий VI - йилда Расулуллоҳ ﷺ турли мамлакат подшоларига мактуб юбориб, исломга даъват қилдилар. Улар орасида исломни қабул қилиб, икки дунё саодатига эришганлари ҳам бор. Улар ҳақида тўхталиб ўтамиз:
Ҳабашистон подшоси Нажжоший. Аввал у насронийлик динига эътиқод қилар эди. Росулуллоҳдан мактуб олгач мусулмон бўлди. У Исо алайҳи салом ва Муҳаммад ﷺни тасдиқ этгани учун икки ажрга эга бўлди.
Росулуллоҳ ﷺ Баҳрайн ҳокими Мунзир ибн Совийга Ало ибн Ҳазрамий розияллоҳу анҳу орқали мактуб юбордилар. У ҳам Ислом динини қабул қилди ва икки дунё бахт-саодатига эришди. Росулуллоҳ унга хат ёзиб “Аллоҳ сен туфайли халқингни гуноҳидан ўтди ва мансабингда қолдирди” дедилар.
Мусулмон бўлиш бахтига сазовор бўлган подшолар орасида Уммоннинг икки ҳокими Жайфар ва Абд ибн Жуландолар ҳам бор. Расулуллоҳ уларга Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу орқали мактуб юбордилар. Абд ибн Жуландо Амрдан Расулуллоҳ нималарга буюриб, нималарни ман этишларини сўради. Амр : “Расулуллоҳ одамларни Аллоҳга итоат этишга, унга осийлик қилмасликка, яхши ишларга, силаи раҳм қилишга буюради. Зулм, зино қилиш, маст қилувчи ичимлик ичишни, тошларга, бутларга, салб (хоч)ларга сиғинишни ман этади ва бойлардан закот олиб, камбағалларга бўлиб беришни буюради” деди. Абд бу сўзларни “Унинг буюрган ишлари жуда ҳам яхши экан-ку” деди. Сўнгра унинг биродари Жаъфар мусулмон бўлгач у ҳам мусулмон бўлди.
Миср подшоси Муқавқис мусулмон бўлмаган бўлса ҳам, Росулуллоҳ элчиларини жуда яхши кутиб олди ва у зотга совға тариқасида икки канизак, кийим-кечак ва минишлари учун бир ҳачир юборди.
Расулуллоҳнинг даъватларига бош эгмай, такаббурлик қилган подшолар кўп вақт ўтмай уларнинг подшолиги ҳам шон-шухрати ҳам барҳам топди.

Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти 2-курс талабаси Убайдуллаев Азамат.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш