Закоти қабул қилинмаган киши

16-01-2017, 17:38 Istamjon Khamrayev Мақолалар 2 193

Саълаба ибн Хотиб
Улар орасида: “Қасамки, агар (Аллоҳ) бизга Ўз фазлу карамидан (мол-давлат) ато қилса, албатта биз камбағалларга садақотлар қилурмиз ва солиҳ бандалардан бўлурмиз”, деб Аллоҳга аҳд паймон берадиган кимсалар ҳам бордир.
Абу Умома ал-Баҳилий: Саълаба ибн Ҳатиб Ал-Ансорий Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламга келиб: - Эй Расулуллоҳ, Аллоҳга дуо қилинг, мени мол-дунё билан ризқлантирсин, - деди. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам: - Шўринг қурсин эй Саълаба, шукрни адо қиладиган оз нарса, тоқатинг етмайдиган кўп нарсадан яхшироқдир, - дедилар.
Шунда у: - Сизни ҳақ билан юборган зотга қасамки, агар Аллоҳга мени мол билан ризқлантиришини дуо қилсангиз ҳар бир ҳақдорга ҳақини бераман, - деди.
Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам: - Эй Аллоҳ, Саълабани мол билан ризқлантир, - дедилар. Шунда у қўйларга эга бўлди. Қўйлар худди қуртлар кўпайгандек кўпайиб кетди. Мадина уларга торлик қилиб қолди. У Мадинадан четга чиқиб, бир водийга жойлашди. Ҳаттоки фақат пешин ва аср намозларинигина жамоат билан ўқиб қолганларини тарк қилди. (Ўзи ёлғиз ўқиди). Кейин қўйлар яна ўсиб кўпайиб кетди. Ҳаттоки фақат жума намозларинигина жамоат билан ўқиди. Қўйлар эса қуртдек кўпайиб ҳаттоки жума намозини ҳам тарк қилди. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламу ҳақида сўраб: - Саълаба нима қилди? – дедилар.
Одамлар: - У қўйга эга бўлди, Мадинага сиғмади, - деб унинг хабарини беришди.
Шунда у киши: - Саълабанинг шўри қуриб қолибди, - дедилар. Уч марта айтдилар. Кейин Аллоҳ азза ва жалла уларнинг молларидан поклайдиган садақа (закот) олгин ... оятини ва закотни фарз қилиб оят нозил қилди. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламикки кишини садақа (закотга) масъул қилиб жўнатдилар ва: - Саълабага ва фалончига (Бани Салимлик бир киши) боринглар ва уларнинг садақа (закот)ларини олиб келингар, - дедилар. Улар чиқиб Саълабанинг олдига бордилар ва садақа (закот)ни сўрадилар. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг хатларини унга ўқиб бердилар шунда у: - ахир бу жизянинг ўзику, бу жизянинг туриданку, буни нималигини мен билмадим. Сизлар бораверинглар. Ҳаммадан олиб тугатгач, сўнг яна келинглар. Улар кетишди. Бани Салимлик киши хабардор бўлиб, туяларнинг энг яхшиларини садақа учун ажратиб қўйди. Сўнг шулар билан уларни кутиб олди. Улар буни кўриб: - Буларни бериш сенга вожиб эмас, биз буларни сендан олишни хоҳламаймиз, - дейишди. У эса: - Йўқ олинглар. Шу билан менинг нафсим шод бўлади, булар менинг туяларимдир, - деди. Шунда улар ундан садақа (закот)ларини олишди. Фориғ бўлишгач, яна Саълабанинг олдига қайтиб, боришди. Шунда у: - Менга хатингизни кўрсатинг, бир қарайчи, - деб, бу жизянинг туридан-ку, сизлар бораверинглар, мен бир фикрга келайчи, - деди. Улар қайтиб Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг олдиларига боришди. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам уларни кўргач, улар билан ҳали гаплашмасдан туриб: - Саълабанинг шўри қуриди, - дедилар. Салимлик кишига эса, барака тилаб дуо қилдилар. Улар Саълаба қилган ишни ҳам Бани Салимлик киши қилган ишни ҳам айтиб беришди. Шунда Аллоҳ азза ва жалла ушбу: улар орасида: - Агар бизга (Аллоҳ) фазли (бойлиги)дан берса, албатта садақа қиламиз. (Закот берамиз) ва солиҳлардан бўламиз, - деб Аллоҳ билан аҳдлашадиганлар ҳам бор оятини ... ёлғончилик қилганлари сабабли ...оятигача нозил қилди.
76-оят. Энди қачонки (Аллоҳ) уларга ўз фазлу карамидан (мол-давлат) ато қилса, унга бахиллик қилурлар ва юз ўгирган ҳолларида кетурлар.
77-оят. Бас, (садақотлар берурмиз), деб Аллоҳга берган ваъдаларига хилоф қилганлари ва (иймон келтирганмиз) деб ёлғон гапирувчи бўлганлари сабабли (Аллоҳ) уларга то Унинг Ўзига рўбарў бўладиган кунгача дилларида нифоқ бўлишини оқибат қилиб қўйди.
Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида Саълабанинг бир қариндоши бор эди. У бу оятни эшитиб чиқди-да, Саълабанинг олдига бориб, унга: - Эй Саълаба, сенга вой бўлсин, Аллоҳ сени ҳақингда ушбу оятни нозил қилди, - деди. Буни эшитиб, Саълаба Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига бориб, садақа (закот)ини қабул қиишларини сўради.
Шунда у киши: - Аллоҳ менга сендан закотингни қабул
қилишимни ман қилди, - дедилар. Буни эшитиб у бошидан тупроқ соча бошлади.
Шунда Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам: - Бу ўзингнинг амалингдир. Мен сенга буюрган эдим. Сен эса менга итоат этмадинг, - дедилар. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам ундан бирор нарса қабул қилишдан бош тортгач, у қўйлари олдига қайтди. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам ундан ҳеч нарса, қабул қилмай вафот этдилар. Кейин эса, Абу Бакр халифа бўлганларида, у Абу Бакрнинг олдига бориб: - Менинг Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларидаги ва ансорлар ичидаги мартабамни биласиз. Мендан садақам (закотим)ни қабул қилинг, - деди.
Шунда Абу Бакр: - Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам қабул қилмадилар – у, мен қабул қиламанми? – деди. Абу Бакр ҳам унинг садақа (закот)ини қабул қилмасдан вафот этди. Умар розияллоҳу анҳу халифа бўлгач, бориб: Эй амирул мўъминин, садақамни қабул қилинг,- деди. У киши: - Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам ҳам Абу Бакр ҳам қабул қилмадилар. Энди мен сендан қабул қиламанми? – деди. Умар ҳам ундан қабул қилмай вафот этди. Сўнг Усмон розияллоҳу анҳу халифа бўлдилар. Саълаба бориб садақа (закоти)ни қабул қилишини сўради. Шунда у киши: Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам ҳам, Абу Бакр ҳам, Умар ҳам қабул қилишмади. Энди мен қабул қиламанми?, - деди. Саълаба Усмон розияллоҳу анҳу халифалик қилган вақтларидахор зорликда ҳалок бўлди.

Хатирчи туман “Бадр ота”
жоме масжиди имом-хатиби Юнусов Мустафоскачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш