Зулматли тунларни ёритувчи, манзилларга элтувчи юлдуз мисол уммат саодати йўлида фидойилик кўрсатган ҳидоят юлдузлари – саҳобалар ҳамон эътирофимизда, эъзозимизда. Ҳидоят юлдузлари – саҳобалар ҳаёти ўзининг ибрат ва ҳикматга бойлиги билан бизни доимо ўзига жалб этиб, улар ҳаёти билан яқиндан танишишга ундайди. Асри саодат боиси – Муҳаммад алайҳиссаломнинг дўстлари ҳаёти билан яқиндан танишиш эса бизга ўзгача туйғулар, таъриф этиб бўлмас ҳиссиётлар бахш этади.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг дўстлари деганда дастлаб ёдга олинадиган, номлари доимо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак номлари билан биргаликда зикр қилинадиган зот – бу Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудир.
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг тўлиқ исмлари Абу Бакр Абдуллоҳ ибн Абу Қуҳофа Усмон ибн Омир ибн Амр ибн Каъб ибн Маъд ибн Тайм ибн Мурра ибн Каъб ибн Луай ибн Ғолиб ал-Қураший ат-Таймий бўлиб, Фил воқеасидан 2 йил кейин (милодий 572 йил) Маккада туғилганлар.
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг кунялари исмидан ҳам машҳур бўлиб кетган шахслардан биридир. «Абу Бакр» у кишининг куняларидир. “Абу Бакр” “Бакрнинг отаси” маъносини англатмайди, балки “Бакр” эркак туяга нисбатан ишлатилиб, унинг бақувват ва кучли эканининг эътирофи учун ишлатилади. “Абу” эса эга маъносида эмас, балки ўхшатиш бўлмоқда. Шунда “Абу Бакр” “кучли, сабрли, матонатли инсон” маъносида ишлатилади. Исмлари эса Абдуллоҳ бўлган. Баъзи ривоятларда айтилишича, у кишининг аввалги исмлари Абдулкаъба бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу исмни Абдуллоҳга алмаштирган эканлар.
У зот ўрта бўйли, таналари оқ, озғин, сийрак соқолли, кўзлари бироз чуқур, юзлари нурли, заковатли ҳамда жуда ҳам ақлли инсон эдилар.
У зот Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг севимли ва энг вафоли дўстларидир. Бу дўстлик нубувват вазифаси топширилмасдан бир неча йил аввал бошланиб, вафо ва муҳаббатнинг энг гўзал намуналари ила давом этган. Бу икки дўстдан бирининг энг машҳур лақаби “ал- Амин” (ишончли инсон), иккинчиси “ас-Сиддиқ” (энг тўғри, ростгўй) эди. Бундай буюк сифатлар соҳиби бўлмиш икки дўстнинг муҳаббати дунёни меҳр нурига тўлдирди. Орадаги ишонч ва дўстлик Қиёматга қадар уммат тилида мадҳ этилиб, гўзал намуна сифатида ҳануз эътироф этилмоқда.
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни жуда яхши кўрардилар, сидқидилдан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга ишонар ва итоат қилар эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам илк бор халқни Аллоҳ таолога даъват этишга амр қилганларида Абу Бакр розияллоҳу анҳу: “Ҳаммадан аввал мени даъват этинг. Мен имон келтирдим”, – деганлар. Имон аталмиш буюк лаззатни биринчилардан бўлиб ҳис қилдилар. Бу дунёдаги барча нарсадан устун эди. Имон кирган қалбга энди ҳеч нарса сиғмас эди. На мол-дунё, на шон-шавкат ва на обрў!
Нубувватниг ўн учинчи йили (милодий 621 йил, октябрь). Ислом қувғин билан муваффақият ўртасида турган бир пайт. Мушриклар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга озор бериб, дил косаларини ғам билан, ситамлар билан тўлдирган бир пайт. Оламларнинг Роббиси Ўз Ҳабибини хушнуд этишни ирода этди шу онда. Ҳабибини Ўз ҳузурига кўтарган унутилмас онлар! Меърож воқеаси! Ушбу ҳодиса билан боғлиқ ғайритабиий тафсилотларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитган мушриклар: “Дўстинг нималар деяпти? Сен ҳали бунга ҳам ишонарсан?!” – дея масхара оҳангида сўрашганда ҳеч бир тараддуд ва иккиланишсиз: “Агар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам айтаётган бўлсалар, албатта, ишонаман ва тасдиқлайман”, – деб жавоб берган буюк хулқ соҳиби ҳам Абу Бакр розияллоҳу анҳу эдилар. Бундай ишончни дунё ҳали кўрмаган эди. Бундай дўстликнинг, бундай муҳаббатнинг соҳиби Абу Бакр розияллоҳу анҳу эдилар!
Шу боис Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам унга “Сиддиқ” деб ном бердилар. Бундай улуғ ном фақат У зотга насиб этди. Содиқлик ва вафо мукофотсиз қолмади! Шу билан бирга У зот “Атийқ” деб ҳам аталдилар. Бу ном Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг дўзахдан халос этилганига ишора қиларди, албатта.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Абу Бакр Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кирди. Бас, У зот унга: “Сиз Аллоҳнинг дўзахидан атийқисиз (озод қилинган бандасисиз)”, – дедилар. Ўша кундан бошлаб у зот “атийқ” деб номлана бошланди”. Имом Термизий ривояти.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Абу Бакр, умматим ичидан жаннатга биринчи кирувчи, албатта, сиз бўласиз”, –дедилар. Абу Довуд ривоят қилган.
Ҳазрати Абу Бакрнинг имони ҳақида сўз борар экан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: “Кимни Исломга даъват этган бўлсам, иккиланди, ўйга ботди, фақат Абу Бакр ҳеч иккиланмай қабул қилди”.
Абу Бакр розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни яқиндан билган, У зот алайҳиссаломни бошқаларга танита олган ягона шахс эдилар.
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Одамлар ичида мен учун суҳбатида ва молида энг ишончлиси Абу Бакрдир. Агар мен ўзим учун Роббимдан бошқани дўст тутадиган бўлсам, албатта, Абу Бакрни дўст тутар эдим. Чунки у Ислом биродарлиги ва муҳаббатидир. Масжидда ҳеч бир эшик қолмасдан ҳаммаси беркитилсин, Абу Бакрнинг эшиги бундан мустасно”, – дедилар”.
Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Термизий раҳматуллоҳи алайҳлар ривоят қилган ушбу ҳадиси шарифдан Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Ислом умматининг Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васалламдан кейинги энг улуғ шахси эканлари яққол кўриниб турибди.
Усмон ибн Аффон, Абдураҳмон ибн Авф, Билол ибн Абу Рабоҳ, Холид ибн Саид каби Ислом шарафи ҳисобланган бу улуғ кишилар Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг шарофати билан мусулмон бўлдилар.
Билол, Омир ибн Фуҳайра ва шу каби яна бир неча қуллар у зот туфайли озодликка эришдилар. Бу ҳақда Аллоҳ таоло қуйидаги оятларини нозил қилди:
الَّذِي يُؤْتِي مَالَهُ يَتَزَكَّى (18) وَمَا لِأَحَدٍ عِنْدَهُ مِنْ نِعْمَةٍ تُجْزَى (19) إِلَّا ابْتِغَاءَ وَجْهِ رَبِّهِ الْأَعْلَى (20) وَلَسَوْفَ يَرْضَى (21)
“Қайсики, у мол давлатини (яхшилик йўлида) сарф қиладиган бўлса. Унинг (сарф қилувчининг) ҳузурида (зиммасида) бирор кимсага қатариладиган неъмат йўқдир. У фақат энг олий зот бўлмиш Парвардигорнинг “юзи”ни истаб (эҳсон қилур). (У) яқинда (қиёмат куни ато этилажак мукофотдан) рози бўлур” (“Лайл” сураси, 18-21-оятлар).
Абу Бакр розияллоҳу анҳу ўзлари ҳақида нозил бўлган ушбу оятларни ҳаяжон ва кўзлари тўла ёш билан тингладилар. Чексиз бахт эди бу. Бундай хайрли ишни Аллоҳ таоло эътироф этган эди!
Мадина сафари. Нубувватнинг ўн тўртинчи йили икки дўстнинг золимлар зулмидан халос бўлиш учун амалга оширилган буюк сафар. Жуда ҳам тор, танага таъсир этувчи совуқлик, турли зарарли ҳайвонларнинг макони – Савр ғори. Мушриклар таъқибидан яширинган икки дўст ана шу ғорда бир неча кун қолиб кетдилар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу дин қайғусида, Соҳибининг ҳаёти ўйларида маҳзун бўла бошладилар. Ана шундай ҳолатда энг буюк калом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак оғизларидан чиқа бошлади: “Хафа бўлманг, Аллоҳ, албатта, биз билан!” (“Тавба” сураси, 40-оят).
Ҳудайбия сулҳи. Ислом оламида ўчмас из қолдирган буюк ҳодиса! Мусулмонлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу ишларига ишончсизлик билан эътироз билдирган пайтлар. “Ислом –динимиз, Муҳаммад алайҳиссалом – Пайғамбаримиз, бу дин ҳақ устига қурилган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳар бир ишлари беҳикмат бўлмас”, дея ишонч билан айта олган ягона инсон Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу эдилар!
Абу Бакр розияллоҳу анҳу Исломга бўлган чексиз садоқати ва собит имони шарофатидан мол-мулкини бу йўлда сарф этдилар, бутун умрини ҳақ дин келажаги ва тараққиётига бағишладилар. Ахлоқида бир улуғлик бўй кўрсатиб турар, шафқат ва марҳамати, мусофирпарварлиги тилларда достон бўлган эди.
Сиддиқ номи билан дунёга донг таратган бу улуғ инсон умрининг олтмиш учинчи баҳорида, ўн учинчи ҳижрий сана, Жумадул охир ойининг тугашига саккиз кун қолганда, сешанба куни, Охират диёрига риҳлат қилдилар.
Расулуллоҳ алайҳиссалом ва Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг дўстликлари вафотларидан кейин ҳам давом этди. Муборак Равзанинг ёнида энг биринчи бўлиб Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг табаррук қабрлари жой олиб, бутун уммат учун гўзал намуна ўлароқ намоён бўлиб келмоқда!
Аллоҳ таоло Абу Бакр розияллоҳу анҳудан рози бўлсин!

Тошкент ислом институти
3 курс талабаси
Турғунов Асадуллоҳ
3 курс талабаси
Турғунов Асадуллоҳ