Саҳобаи киромлар саҳоватпешалиги

6-08-2017, 23:26 admin Мақолалар 1 738

Табароний “Кабир”да ривоят қилади. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу 400 динор пулни ҳамёнга солдирдилар ва хизматкорига: “Буни Абу Убайда ибн Жарроҳга олиб бориб бер”, дедилар. Хизматкор пулни олиб борди ва: “Мўминлар амири сиз буларни ўз хожатингизга ишлатишингизни айтдилар”, деди. Абу Убайда: “Аллоҳ Умарга раҳмат ёғдирсин”, дедилар, сўнгра: “Эй хизматчи, бу етти динорни фалончига, бу беш динорни фалончига ва бу беш динорни фалончига олиб бориб бер”, деб пулни тақсимладилар. Хизматчи Умар розияллоҳу анҳу ёнига қайтиб, воқеани сўзлаб берди. Умар розияллоҳу анҳу яна шунча дирҳамни Муоз ибн Жабал учун тайёрлаб қўйган эди. Буни Муозга олиб бориб бер!”, дедилар. Хизматчи пулни олиб ориб берди ва: “Буни ўз хожатингизга ишлатишингизни мўминлар амири айтиб юбордилар”, деди. У киши: “Аллоҳ у кишига раҳмат ёғдирсин”, дедилар. Сўнгра: “Эй хизматчи бунчаси фалончига ва бунчаси фалончига, деб тақсимлаётганларида бир аёл келиб қолди. У Муознинг хотини эди. У аёл “Аллоҳга қасам, биз камбағалмиз, бизга ҳам беринг”, деди. Ҳамёнда икки дирҳам қолган эди. Муоз шу икки дирҳамни аёлга отди. Шундан сўнг, хизматчи келиб Умарга розияллоҳу анҳу воқеани айтиб берди. Бундан Умар розияллоҳу анҳу хурсанд бўлдилар ва: “Улар бир бирлари билан қардош(биродар)дирлар”, дедилар.
Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу даврларида қаттиқ қаҳатчилик бўлди. Шомдан ҳазрат Усмоннинг минг туяда озиқ овқат ва либослари юкланган карвон келди. Тижоратчилар ҳар томондан бу карвондаги юкларни сотиб олиш истагида югуриб келишди. Уларга: “Қанча фойда берасизлар?”, дейилди. Улар: “Беш фоиз фойда берамиз”, дейишди. Бу фойдадан кўпроқ берадиганни топдик”, дейилди. Улар: “Бу фойдадан кўпроқ берадиганни билмаймиз”, дедилар. Уларга Усмон розияллоҳу анҳу мен бир дирҳамга етти юз ва ундан кўпроқ берувчини топдим. Мен аллоҳни топдим”, деди ва ушбу оятни ўқиди:
مَّثَلُ الَّذِينَ يُنفِقُونَ أَمْوَالَهُمْ فِي سَبِيلِ اللّهِ كَمَثَلِ حَبَّةٍ أَنبَتَتْ سَبْعَ سَنَابِلَ فِي كُلِّ سُنبُلَةٍ مِّئَةُ حَبَّةٍ وَاللّهُ يُضَاعِفُ لِمَن يَشَاءُ وَاللّهُ وَاسِعٌ عَلِيمٌ

“Аллоҳ йўлида молларини эҳсон қилувчилар(савобининг) мисоли гўё бир донага ўхшайдики, у ҳар бир бошоғида юзтадан дони бўлган еттита бошоқни ундириб чиқаради. Аллоҳ хоҳлаган кишиларига (савобини) янада кўпайтириб беради. Аллоҳ (карами) кенг ва билимдон зотдир.” (Бақара 261)
“Сизлар гувоҳсизлар, эй савдогарлар! Карвон ва ундаги буғдой ва ун, зайтун ва сариғёғ ҳаммасини мадина фуқаро(камбағал)ларига ҳиба қилдим ва албатта, у мусулмонларга садақадир”, деди ҳазрат Усмон розияллоҳу анҳу.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш