Умрнинг қадри.
Инсонга берилган умр жуда қисқадир. Инсон тахминан 60 йил яшаса, шундан ярим кундуз, иккинчи ярим эса кечадан иборат. Демак, умрнинг ярми тунги уйқу билан ўтиб кетади. Умрнинг ярмини ухлаб ўтказиш етмагандек, қолган ярми ҳам тўғри тақсимланмайди. Инсон ўз умрининг кўп қисмини беҳуда ишларга сарфлаб юборади. Чунки бу дунёда ноз-неъматлар ва ҳою-ҳаваслар қуршовида яшайди. Шу туфайли бу дунёга хирс қўяди. Умрнинг кўп қисми бола-чақани деб ўтиб кетишига эътиборини қаратади. Чунки ота-она фарзандини дунёга келтиргач, уни боқишдан ташқари яхши тарбия беришга ҳам масъулдир. Ортиб қолган умр эса касаллик ва қариликка сарф бўлади. Шу тариқа киши охират тараддудини кўриш ўрнига, кўпроқ бу дунё ташвишлари билан ўралашиб қолганини, яхши амаллар қилиш ҳамда тоат-ибодат вақти бой берилганини кеч англайди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сизларнинг яхшиларингиз узоқ умр кўриб, яхши амаллар қилганинггиздир" деганлар. Бундан маълум бўладики, ҳар бир ирсон ўтаётган умрини сарҳисоб қилиб бориши, бефойда ишларга сарфламаслиги ёки мазмунсиз ўтказаётганини тушунса, дарҳол ўзини тийиши керак. Тобеинлардан бири Омир ибн Абу Қайсдан бир киши гаплашиб ўтиришни таклиф этганда: "Қуёшни тўхтатиб тур", деган эканлар. Яъни, агар қўлингдан келиб вақтни тўхтатиб турсанг, сен билан бемалол гаплашамиз деганлар. Афсуски, инсон ҳар қанча уринмасин, вақтни тўхтатиб туришни кашф эта олган эмас. Одамзод қўлида бор-йўғи ундан унумли фойдаланиш имкони бор холос. Инсон иложи борича умри давомида бирор лаҳзасини ҳам зое кетказмаслиги ва фойдасиз гап-сўз ва амалларни тарк этиб, фойдали гап-сўз ва амалларни қилишга одатланиб бориши керак.
Аллоҳ умр ва соғлиқ қадрини ўзи хохлаган бандага билдириб, ундан унумли фойдаланиб қолишни англатади. Аллоҳ таоло барчамизга умр лаҳзалари ва қадр қийматини билдирсин ва ундан унумли фойдаланиб қолиш бахтига муяссар айласин! Омин.
Кармана туман" Каловот" мфй отинойиси Ахмедова Назира.