Умр бебаҳо неъмат
Аллоҳ таолонинг марҳамати ва инояти бўлмаса, инсон ўзини жаҳолат, ёмонлик ва турли хил гуноҳ йўллардан асрай олмайди. Одам боласини доим ёмонликни хоҳлаб турувчи нафси - унга шайтондан ҳам хавфлироқ душмандир. Ёмонликка ундовчи нафс инсонни беҳуда амаллар ва қуруқ хаёллар билан алдаб, яхшилик йўлларидан адаштиради. Чунки нафс табиатан тинчлик-осудаликни, лоқайдлик , ғафлат ва бепарволикни ёқтиради ва умрни танбаллик билан ўтказишингни истайди. Шуни унунмаслигимиз керакки, бир куни барчамиз Яратганнинг хузурида умримизни қандай ўтказганлигимиз ҳақида сўраламиз. Яъни, амал дафтарлари очилиб савоб ва гуноҳ амаллар - тарозуга қўйилади. Аллоҳ таоло инсон умри ҳақида бундай дейди: “Ахир, Биз сизларга эслатма олгудек узун умр бермаганмидик?!” (Фотир сураси,37-оят). Демак, Аллоҳ таоло бандаларига тўғри йўлни топиши, абадий саодатга эришиши учун етарли умр беради, лекин инсон уни бекорчи ишларга сарфлаб юборади ва кўп хатоларга йўл қўяди. Ва бу хатолар замирида нафсга тобеъ бўлиш ётади. Нафс тарбияси хусусида улуғларнинг сўзлари шундай. Сулаймон (алайҳиссалом): “Менинг наздимда, нафсини синдириб тарбиялай олган киши ёлғиз ўзи бир шахарни босиб олган жангчидан ҳам кучлироқдир”, - деди. Шайх Абу Сулаймон Дороний раҳматуллоҳи алайҳ бундай деган: “Дунёнинг калити тўқлик, охират амаллариниг калити эса очликдир. Аллоҳ таоло дунёни яратгач, илм ва ҳикматни очликка, жаҳолат ва гуноҳни эса тўқликка қўйди”. Инсон Аллоҳни ва Расулини яхши кўриши, уларга итоат этиш ва амрларини бажариш кераклигини идрок этиши, уни Аллоҳга яқинлаштирувчи амалларни қилишга ундайди ва беҳуда умр ўтказишдан асрайди. Бебахо неъмат қилиб берилган умрнинг охирида пушаймон бўлмаслик учун, банданинг елкасига юклатилган фарз ва суннат амалларни ўз вақтида адо етиб юриши даркор. Бу амаллардан сўнг инсон учун фарз қилинган амаллардан бири бир-бирини яхшиликка чақириб, ёмонликдан қайтаришдир. Аллоҳ таоло айтади: “Мўминлар ва мўминалар бир-бирларига дўстдирлар: (одамларни) яхшиликка буюрадилар, ёмонликдан қайтарадилар, намоз(лар)ни баркамол адо этадилар, закот берадилар ҳамда Аллоҳ ва (Унинг) Расулига итоат этадилар. Айнан ўшаларга Аллоҳ марҳамат кўрсатур. Албатта, Аллоҳ қудратли ва ҳикматлидир”(Тавба,71). Мусо (алайҳиссалом) сўрайди: “Ё Раббим, мўмин биродарини йўлдан қайтариб, унга яхшилик қилишни ва ёмонликдан қочишни тавсия этган одамнинг мукофоти нимадир?” Аллоҳ дейди: “Унга бутун калималарим билан бир йиллик ибодат савоби ёзаман ва унга азоб беришдан уяламан”. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: “Агар Аллоҳ таолонинг неъматларини санайман десангиз, саноғига ета олмайсиз. Ҳақиқатан, Аллоҳ кечиримли ва раҳмлидир” (Наҳл сураси 18-оят). Дарҳақиқат, бу неъматлар ичида умр неъмати энг улуғ неъматдир. Парвардигори олам барчамизни берган неъматларига шукрона келтириб, барокатли умр ўтказишимизга муваффақ қилсин.
Зарафшон шахри бош имом хатиби: Комилжон Шодмонов.