Умр-ғанимат

25-01-2023, 21:06 admin Мақолалар 400

Умр-ғанимат.
Умр-инсонга берилган неъматлар ичра энг қадрлиси. Вақт шиддат ила ўтиб боряпти. Умр чекланган. Шу боис уни ғанимат билиб, манфаатли ишларга сарфлаш зарур.
Аллоҳ таоло мархамат қилади."(У) сизларнинг қайси бирингиз чиройлироқ амал қилувчи эканингизни синаш учун ўлим ва хаётни яратган зотдир. У Азиз ва Гофур (кечиримли)дир"
(Мулк сураси, 2-оят).
Умрнинг ғанимат эканини Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан гўзалроқ таърифланган киши бўлмаса керак. У зот: "Беш нарсани беш нарсадан олдин ғанимат бил:1) қарилигингдан аввал ёшлигингни;2) касал бўлишингдан аввал саломатлигингни, 3) фақрлигингдан аввал бойлигингни;
4)Бир ишга машғул бўлмасдан аввал бўш вақтингни ва 5) ўлимингдан аввал хаётингни" (Имом Хоким ривояти), деб мархамат қилганлар. Ислом уммати мана шу олтин қоидага риоя қилган пайтларда башариятнинг гултожи бўлди.Буюк ватандошимиз, дунё имоми-Имом Бухорий рохматуллохи алайҳ илмга қизиқиб, жаҳон кезиб, олтмиш мингдан зиёд хадисни тўплаганди бор-йўғи 16 ёшда эди. 70 та тил билган. Абу Наср Фаробий бобомиз хали-хануз тилларда достон. Аждодларимизнинг хаётида бундай мисоллар жуда кўп. Шу туфайли илмнинг асл манбаи бизгача етиб келди. Аллоҳ таолога шукрки, хозир унинг нуридан бахраманд бўлиб турибмиз. Аллоҳ таоло барчамизга умрнинг қадрига етиш, уни Ўзи рози бўладиган гўзал холат насиб қилсин. Иншааллох.
Хатирчи тумани "Уйшин" МФЙ отинойиси Пардаева С.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш