Умр қадри.

8-08-2022, 10:21 admin Мақолалар 389

Умр қадри.
Инсон умрини ўлчаш керак бўлса, олтинлар, жавоҳирлар етмай кетади. Умр--бебаҳо неъмат. Умрни қадрига етиб, ҳар соат, ҳар сониясини безаб яшаш инсоннинг ўз қўлида. Умр--ҳар турли ишни қилишга етадиган фурсатдир. Умримиздан нечадир соатининг бекор ўтгани--ихтиёримизда бўлган фурсатнинг зое бўлганини билдиради. Холбуки, шу фурсатда фойдали ишлар қилсак бўларди. Ақл эгалари учун вақт ҳеч қачон қадрсизланмайди. Юз йил қанча қимматга эга бўлса, умрнинг соати ёки дақиқасининг қадри ҳам шу кабидир. Умр-эгасининг ишлатишига қараб энг қиммат ёки энг арзон матоҳдир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Икки нарса борки, кўпчилик унинг қадрига етмайди. Бири--соғлик, иккинчиси--бўш вақт,"-деб марҳамат қилганлар. Инсон умрининг ҳамма соатларини, дақиқаларини фойдали ва соғлиққа мувофиқ машғулотлар билан тўлдириши, безаши керак, токи ғам-қайғу бош суқадиган бўш жой қолмасин. Вақтнинг исрофи--умрнинг исрофидир. Инсон умрининг вақтларидан тўғри фойдаланмас экан, умрини зое қилган бўлади. Ҳасан Басрий ҳазратлари:" Эй одам боласи, Сен ташкил топган кунлардан иборатсан. Сен учун бир кунингни кетиши, умрингнинг бир қисми кетиши демакдир",-деганлар.
Вақтнинг ўтиши--инсоннинг ўтиб бориши. Дақиқаларимизни илмга, фойдали ишга сарф қилайлик. Нуҳ алайҳиссалом энг узоқ умр кўрган пайғамбарлардан. У кишини жонларини олиш учун ўлим фариштаси келиб: " Эй пайғамбарларнинг энг узун умр кўргани, Сиз дунёни қандай тушундингиз? ",--деб сўради. Нуҳ алайҳиссалом: " Бу дунё гўёки, бир ҳовлининг икки эшиги бўлиб, уларнинг биридан кириб, бошқасидан чиқиб кетдим" ,--деган эканлар. Умр онларининг қадрига етайлик. Ҳеч нарса билан умрни қайтариб бўлмайди. Йўқотилган бойлик ўрни тўлиши мумкин, йўқотилган соғлик жойига келиши мумкин, лекин ўтган умрни ортга қайтариб бўлмайди. Умрни пушаймонликларга тўла ўтган фурсатини безаб тўлдирайлик, кеч бўлмасин, афсусга ўрин қолмасин. Ёшларга ўргатайлик умрнинг сонияларини қадрлашни, беҳуда уруш-жанжал билан, кайфу сафо билан, ўткинчи ҳою ҳавас билан шамолдек ўтиб кетмасликни. Умрни безаб, у дунё учун яхшилик тугунларини семиртирайлик. Меҳр танқис, оқибат етим, умр зое, фарзандлар қаровсиз, етим, дили ўксик. Атрофга назар ташлаб умрни ўнглаб олайлик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Вақт бир қилич кабидир, агар сен уни кесмасанг, у сени кесади",-деб марҳамат қилганлар. Ҳар нафасимиз учун, ҳар кунимиз учун Аллоҳга шукур қилиб, уни қадрига етайлик. Умр омонат, уни азиз билиб эъзоз қилайлик. Ҳою ҳавасларда," тиконзор"да умр ўтказиб, пушаймон бўлмайлик. Ёшларга умр безаги бўлиб яшашда ўрнак бўлайлик. Зеро, биз вақтнинг, умрнинг қадрини баланд тутган, илм уммонларидан дурлар терганлар ворисимиз. Буюклар ўтган манзилда яшаб, нафас оляпмиз. Ўтмишдан илм ила ибрат олайлик.

Зарафшон мфй отинойиси
Исломова Марзия.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш