"Умрнинг кадри"

10-08-2021, 12:16 admin Мақолалар 716

"Умрнинг кадри"

Бисмиллаҳир Рохманир Рохийм.
Аллоҳ
таолога беҳисоб ҳамдлар бўлсин. Пайғамбаримиз (с.а.в.)га дуруду саломлар бўлсин.
Инсонга берилган умр жуда қисқадир. Инсон тахминан 60 йил яшаса, шундан ярми кундуз, иккинчи ярми эса кечадан иборат. Демак, умрнинг ярми тунги уйқу билан ўтиб кетади. Умрнинг ярмини ухлаб ўтказиш етмагандек, қолган ярми ҳам тўғри тақсимланади. Инсон ўз умрининг кўп қисмини беҳуда ишларга сарфлаб юборади. Чунки бу дунёда ноз-неъматлар ва хою-хаваслар қуршовида яшайди. Шу туфайли бу дунёга хирс қўяди. Яна умрнинг кўп қисми бола-чақани деб ўтиб кетишига эътиборни қаратади. Чунки ота-она фарзандини дунёга келтиргач, уни боқишдан ташқари яхши тарбия беришга ҳам масъулдир. Ортиб қолган умр эса касаллик ва қариликка сарф бўлади. Шу тариқа киши охират тараддудини қуриш ўрнига, кўпроқ бу дунё ташвишлари билан ўралашиб қолганини, яхши амаллар қилиш ҳамда тоат- ибодат вақти бой берилганини кеч англайди.
Пайғамбаримиз (с.а.в.): "Сизларнинг яхшиларингиз узоқ умр кўриб, яхши амаллар қилганингиздир." деганлар. Бундан маълум бўладики, ҳар бир инсон ўтаётган умрини сарҳисоб қилиб бориши, бефойда ишларга сарфламаслиги ёки мазмунсиз ўтаётганини тушунса, дархол ўзини тийиши керак. Токи охиратда пушаймон еб қолмасин.
Тобеъинлардан бири Омир ибн Абу Қайсдан бир киши гаплашиб ўтиришни таклиф этганда : "Қуёшни тўхтатиб тур", деган эканлар. Яъни, агар қулингдан келиб вактни тўхтатиб турсанг, сен билан беъмалол гаплашамиз деганлар. Афсуски, инсон ҳар қанча уринмасин, вақтни тўхтатиб туришни кашф эта олган эмас. Одамзод қўлида бор-йуғи ундан унумли фойдаланиш имкони бор холос.
Инсон иложи борича умри давомида бирор лаҳзасини ҳам зое кетказмаслиги ва фойдасиз гап-сўз ва амалларни тарк этиб, фойдали гап-сўз ва амалларни қилишга одатланиб бориши керак..
Аллоҳ умр ва соғлик кадрини ўзи хохлаган бандага билдириб, ундан унумли фойдаланиб қолишни англатади. Аллоҳ таоло барчамизга умр лаҳзалари ва қадр қийматини билдирсин ва ундан унумли фойдаланиб, қолиш бахтига муяссар килсин!. Омин.

Кармана туман "Каловот" МФЙ отинойиси Ахмедова Назира.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш