Қизлар турмушга чиққан кундан бошлаб, қизнинг турмуш ўртоғи қизнинг ота-онаси учун ҳам ўғил хисобланади. Шуни унутмаслик керакки, куёв қизнинг ота-онаси учун ўғил, ака-укалари, опа-сингиллари учун ака ёки ука бўлишида қиз асосий ўрин тутади.
Келин – куёв ўртасидаги муносабатлар ҳақида ота-она, қайнона-қайнота, дўстлар ва қариндош уруғлар умуман ҳеч нарса билмасликлари керак. Ҳар бир оилада тинч ва нотинч, баъзи масалаларда бир-бирини тушунмаслик, келиша олмаслик, турли қарашлар, зиддиятли ҳолатлар бўлиши бу табиий ҳолдир. Бундай вазиятларни энг аввало эр ва хотин ақлини ишга солиб хал этиш керак. Учинчи шахс оилавий муаммоларга қўшилдими, аралашдими нотинчлик янада чуқурлашади. Шунинг учун ҳам турмуш ўртоғи билан бўладиган ўзаро муносабатларда ҳеч кимни аралаштирмаслиги керак. Халқ мақолида “Эрнинг оши бор, ошининг ичида тоши бор” деб бежиз айтилмаган. Эрнинг ошини ичидаги тошини тозалаб еган аёлгина оилада “Бахтли аёл” деган буюк номга сазовор бўлади. Агар у ишни қила олмаса бахтсизликка дучор бўлиши мумкин. Қизлар ота-онасига ўзаро оддий тортишувгача бўлган масалаларни ҳам етказадиган бўлса, уларда куёвга нисбатан шубҳа, нафрат, ғаразли мақсад, беписандлик пайдо бўлади. Уларнинг куёвга нисбатан ҳурмати йўқолиб боради. Шунинг учун келин-куёв билан оила аъзолари ўртасидаги меҳр-муҳаббат риштасини мустаҳкамлашга бир-бирлари билан дўстона алоқаларни боғлашга ҳаракат қилиш лозим. Куёвнинг салбий хусусиятларини эмас, балки ижобий томонларини бўртириб кўрсатиш, яхши ниятларини, орзу-истакларини унинг номидан етказиш керак.
Ота-она учун энг катта совға куёвнинг оилапарварлиги, оилани моддий ва маънавий бошқаришга тайёргарлиги, уддабуронлиги, ишбилармонлиги, турли зарарли одатлардан узоқлиги, қизларини ҳурмат қилиши ва таҳқирламаслигидир. Унинг бу хусусиятлари келиннинг ота-онаси олдидаги ҳурматини янада оширади. Куёвдаги бундай хусусиятларни юзага олиб чиқувчи келиндир.
Куёв ҳам қайнота-қайнонасининг ҳурматини ўз ота-онасидек жойига қўйса, уларнинг панд-насиҳатларига қулоқ тутса, фикрларини инобатга олса, моддий ва маънавий қўллаб қувватласа ўғил сифатида қабул қилинади.
Баъзан нотинч оилаларни яраштириш жараёнларида қайнона-қайнота билан куёв ўртасида зиддиятлар пайдо бўлади, муносабатлари ёмонлашади ҳатто бир-бирларига нисбатан нафратларини эл ичида достон қиладиган ҳолатлар ҳам учрайди. Куёв билан қайнона-қайнота ўртасида содир бўлган бундай нохуш вазиятнинг пайдо бўлишида қизнинг ўрни катта бўлади. Қиз томонидан ҳар иккала томоннинг майда-чуйда гапларни бир-бирларига етказиши оқибатида жуда катта низоли вазиятлар вужудга келади.
Келин-куёв бир-бири учун “Тарбиячи” ҳисобланади. Чунки турмуш ўртоғининг муомаласини, ножуя хатти-ҳаракатларини, характер-хусусиятларини доимо кузатиб борувчи, керак вақтда эса танбеҳ бериб тўғри йўлга солувчидир.
Куёвларга бериладиган насиҳатлар:
1.Келин янги хонадонга ўрганиб кетиши учун ёрдам бериш, оила аъзоларининг одатларини, оиласининг анъаналарини келинга аста-секинлик билан тушунтириб бориши.
2.Келинга нисбатан адолатсизлик ва зўравонлик қилмаслик.
3.Фарзандининг онаси сифатида аёлига эътиборли бўлиш, унинг соғлиги, моддий таъминоти, маданий-маърифий хордиқ чиқариши учун имкон яратиш.
4.Онаси, оила аъзолари ва аёли ўртасида кўприк бўлиш, бир-бирини тушуниб олгунча ёрдамлашиш.
5.Соғлом фарзанд дунёга келиши учун ўзининг ва аёлининг соғлигига эътиборли бўлиш.
6.Келиннинг қариндошларини ҳурмат қилиш.
7.Уйдан чиқаётганда аёлига: “Яхши қолинг” деб чиройли сўзлар айтиб чиқиш, ҳамиша унинг кўнглини хушнуд этиш.
8. Аёлни куттириб кўзини тўрт қилмаслик, ҳамда ишдан уйга эртароқ қайтиш.
9. Кўчада еб-ичган нарсаларидан уйига ҳам олиб келиш.
10. Доимо ҳурматда ва иззатда бўлишни истаган куёвлар, аёлингизнинг хато-камчиликларини бошқаларга ҳеч қачон айтманг. Унинг яхши фазилатларини алоҳида эътироф этинг ва аёлингизга чиройли насиҳатлар қилиб, ўз илмларингиз билан ўртоқлашинг.
11. Оилангизни таъминотсиз қолдирманг, улар бошқаларга муҳтож бўлишмасин.
12. Ишхонадаги нохушликларни уйга олиб келманг. Уйингиз доимо севинчга тўлсин.
13. Тўй ёки саёҳатга отланаётганингизда имкон қадар аёлингизни ҳам олиб боринг.
14. Хонадонингизга салом билан ва очиқ юз билан киринг.
15. Ғайратли ва рашкли бўлинг, аёлингизга у кучи етмайдиган ишларини буюрманг, унга уй ишларида кўмакчи бўлинг. Чунки Пайғамбар алайҳиссалом ҳам аёлларга намуна сифатида доимо ёрдам берганлар. Ҳатто уламоларимиз айтади: “ковушларини ўзлари ямар эдилар” деб.
16. Қарор қабул қилишда аёлингиз билан маслаҳат қилишни унутманг.
17. Кутилмаган совғалар бериб кўнглини олишни билинг.
18. Дунё уйига кириб, дунёга муккасидан берилиб кетиб, охиратни унутиб қўйманг. Дин ва инсоният учун меҳнат қилишни унутманг. Оз бўлса ҳам ҳалол даромад ҳаром фойдадан яхшидир. Ҳаром луқма еманг, аҳли аёлингиз ва фарзандларингизга ҳам едирманг.
19. Аёлнинг тилида ҳам асал ҳам заҳар бор. Қалбида ҳам қаҳр ҳам меҳр бор. Қай бирини танлаш эса эркак кишига боғлиқ.
Буюк мутафаккир Алишер Навоий айтганидек: “Эр билан хотин бир-бирига мос тушса, ўртада бойлик ва сарамжонлик бўлур. Уй безаги ундан ва уйланганнинг тинчлиги ундан. Ҳусни бўлса кўнгилга ёқимли бўлур. Яхшилиги бўлса жон озиғидир. Ақлли бўлса, турмуш интизомли ва рўзғор керак яроғи тартибли ва сарамжон бўлади. Носоз жуфт уй учун ҳам аччиқ ва яширин касалликдир. Уятсиз бўлса, кўнгил ундан озорланади. Ярамас бўлса, руҳ ундан азоб тортади. Тили ёмон бўлса куёвнинг кўнгли яраланади. Ёмон ёшлик бўлса, эрга юз қарилик келади. Майҳўр бўлса, уй ободлиги йўқолади ва бузуқу бўлса уй ичи расволикка айланади.
Юртимизда барча оила қурган ёшларимиз мустаҳкам оилалардан бўлсин. Аллоҳ таъоло эр ва хотинни бир-бирига либос қилди. Доимо бир-биримизни айбларимизни беркитиб юртимизни корига ярайдиган жамиятимиз учун хизмат қиладиган оилалар бўлсин.